UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36"Оқ-тепа" жамоасига испаниялик мутахассис келмоқда  8 13:33Асрор Алиқулов: "Футболчи баҳона қилиб, тўлиқ куч билан ўйнамаса ўсишга эриша олмайди"  0 13:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:18"Лео мен севган клуб, яъни "Барса"нинг ўйинчисидир". Гвардиола Месси ҳақида гапирди  1 12:57ОЧЛ. "Пахтакор" БАА клубларини 12 марта мағлуб этган  9 12:51"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 12:28Артета нега Обамеянг "Арсенал"да қолганини айтди  1 12:04Карикатура: Мухлислар унинг келганидан хурсанд эдилар, кетганида ҳам шундай бўлди  5 11:40Бразилия терма жамоаси Боливия ва Перуга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш учун 23 ўйинчини чақирди  4 11:19Olamsport: Конорни "сюрприз" кутмоқда, жаҳл қилган Фергюсон сочини олдириб ташлади ва бошқа хабарлар  0 11:19"Манчестер Юнайтед" "Порту" футболчиси билан келишувга эришди  4 10:57Омар Моманидан янги карикатура: 10 нафар португалиялик ва учинчи либос ҳам шунга ўхшаш, балки Роналду ҳам "Вулверхэмптон"га ўтар  4 10:33Роберт Левандовски қаллобликда айбланмоқда. Унга қарши 9 миллион евролик суд иши очилган  9 10:1817 ёшли Мусиала "Бавария" тарихидан жой олди  1 10:15Серхио Агуэро икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин  1

Гуруҳдан чиқдик, амаллаб, лекин кескин ўзгаришга муҳтожмиз! Янгиликлар

Гуруҳдан чиқдик, амаллаб, лекин кескин ўзгаришга муҳтожмиз!

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Голлар: Бобир Абдуҳолиқов (22) - Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Хун (71)
15 январь 2020 йил. Бангкок. "Таммасат" стадиони.
Бош ҳакам:
Хироюки Кимура (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи ва Жун Михара (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Рюжи Сато (Япония) ва Аҳмад Абу Бакар Ал Каф (Уммон)


Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

Жанубий Корея: 1.Сонг Бум Кун, 3.Канг Юн Сунг, 5.Жонг Тэ Вук, 6.Ким Донг Хюн, 7.Ву Йонг Жонг, 12.Ким Жэ Ву, 16.Жонг Сунг Вон, 17.Ум Вун Санг, 18.Оҳ Се Хун, 20.Вон Ду Жэ, 22.Юн Жонг Гю.
Захира: 2.Ли Ю Хён, 4.Ли Санг Мин, 8.Ким Жинг Ю, 9.Чо Гуе Сунг, 10.Ли Донг Кёнг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 14.Ким Дэ Вон, 15.Ким Тэ Хён, 19.Маэнг Сонг Вунг, 21.Ан Чан Ги, 23.Ан Жун Су.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+3. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этмоқда. Кимура ўйиннинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа қўшиб берган.

89. Ўзбекистонда сўнгги ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов Бобур Абдуҳолиқовни алмаштирди.

Афсус! Эронликлар ўйиннинг 87-дақиқасида Хитой дарвозасини ишғол қилишди. Ўзбекистон ҳозирча 2-ўринни сақлаб турибди.

85. Ойбек Рустамов! Рақибларнинг хатосидан сўнг "Қўқон-1912" ўйинчиси қулай вазиятга чиқди, аммо унинг берган зарбаси ноаниқ!

84. Кореяликлар учинчи голни уришга яқин эдилар. Аммо, Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракати жонимизга оро кирди.

- Хитой - Эрон ўйинида 83-дақиқа давом этмоқда. 0:0. Ушбу ҳисоб бизни қаноатлантиради.

80. Жанубий Кореянинг навбатдаги ўта хавфли ҳужуми. Ву Йонг Жонг икки бор дарвозамизни ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо ҳимоячиларимиз бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

78. Вакилларимиз сафида навбатдаги ўзгариш: Ойбек Рустамов Абдулла Абдуллаевни алмаштирди.

76. Корейслар ҳисобда олдинга чиқиб олишгандан сўнг ҳам тинчишмаяпти. Бизникилар эса караҳт аҳволда.

71. ГОООООООЛ! Оҳ Се Хун ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Унинг жарима майдончаси яқинидан ноқулай вазиятда берган зарбасини Абдувоҳид Неъматов бартараф эта олмади. 1:2 (!)

70. Друлович илк ўзгаришни амалга оширди: Нурилло Тўхтасинов Ойбек Бозоровни алмаштирди.

Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 ўйинидан суратларни томоша қилинг

66. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик кореяликлар тарафида: 56%-44%

60. Рақибларимиз сафида ўзгариш: Чон Син Воннинг ўрнига Ли Дон Кёнг ўйинни давом эттиради.

59. Жанубий Корея тезкор жавоб қайтарди, Ум Вун Сангнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси аниқ чиқмади.

58. Ухх! Алижонов жарима майдончаси яқинидан бир футболчини алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон ноқулай келган тўпни қўли билан ушлаб ололмади, аммо жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда кореяликлар яхшироқ ўйнашди.

51. Хавфли! Жасурбек Яхшибоевнинг узоқ масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ҳа, ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди.

49. Вакилларимиз иккинчи бўлимда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилишмоқда. Аммо, ўйин темпи юқори эмас.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- Дарҳақиқат! Биз учун муҳим бўлган Хитой ва Эрон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилмоқда. Таъкидлаш керакки, иккала ўйиндаги натижа ҳам бизни тўла қаноатлантиради.

ТАНАФФУС

44. Кореяликлар биринчи бўлимда дарвозамиз томон 9та зарба беришди ва уларнинг иккитаси аниқ чиқди, вакилларимизнинг эса 3та зарбасидан биттаси аниқ бўлди ва бу гол учун кифоя қилди.

39. Рақибларимиз ҳам бироз "жонланишди". Аммо, ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишмоқда ва кореяликларнинг ҳужумлари муваффақиятсиз тугамоқда.

34. Ҳа, учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаги саросимадан асар ҳам қолмади. Футболчиларимиз ҳозирга келиб нисбатан эркинроқ ўйнашмоқда ва тўп билан муомала қилишмоқда.

31. Тўпга эгалик қилиш бўйича деярли тенглик: 51%-49%

- Ўйиндаги голларни "Telegram"даги каналимизда кўришингиз мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

26. Ҳозирги дақиқаларга келиб устунликни вакилларимиз қўлга олди. Жамоамиз тўпга эгалик қилмоқда ва хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда.

22. ГООООООООООЛ!!!! Бобир Абдихолиқов тўпни жарима майдончаси ичида боши билан дарвозага йўллади. Унинг зарбасини эса Сонг Бум Кун бартараф эта олмади. Дарҳақиқат, унга жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев қулай пас берган эди. 1:1

17. Навбатдаги хавфли ҳужум. Футболчиларимиз Жанубий Корея олимпия терма жамоаси сардори Вон Ду Жэни жарима майдончаси ичида эркин қўйишди. Унинг Неъматов дарвозаси томон берган зарбаси эса дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

14. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам хавфли вазият уюштирди. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

13. Ҳа, яна Жанубий Корея хавфли вазият уюштирди. Жонг Сунг Вон ва Ум Вун Сангларнинг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади. Акс ҳолда ҳисоб 0:2 кўринишига келиши мумкин эди.

10. Рақибларимиз гол урганидан сўнг ҳам тинчишмаяпти. Улар дарвозамиз томон кетма-кет хавфли вазиятларни уюштирмоқда.

9. Жанубий Корея тўпга эгалик қилмоқда, ҳозирча устунлик рақибларимиз томонида.

6. Ҳакам VARга мурожаат қилди, аммо қарор ўзгармади. 0:1

5. Жанубий Корея ҳисобни очди! Жонг Сунг Воннинг узоқ масофадан берган зарбаси Оҳ Се Хунга теккан ҳолда дарвозамиздан жой олди.

4. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, аммо ҳимоячилар тартибли ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Таммасат" стадиони Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинига тайёр

Даврон Файзиев Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинидан олдин жиддий фикр билдирди

- U-23 Осиё чемпионати "C" гуруҳи 3-тур доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика