UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:55ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади  2 13:45Ла Лига. Мессисиз ўйнайдиган “Барселона” “Эльче” майдонига сафар қилади ва 20-турнинг бошқа ўйинлари превьюси  0 13:20Eplmanager.com. Янги "The Merseyside league" совринли лигасини кутиб олинг!  2 13:19Осиё футболи: Хитой Суперлигасининг қимматбаҳо юлдузлари билан танишамиз (6-сон)  4 12:55"Испаниядаги йиғин, "Химки"га ўтмагани, Бельгия ва Францияга қарши ўйинлар ҳақида" — Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью  6 12:41Бернард қишда "Эвертон"дан кетиши мумкин  1 12:10"Лестер" юқори маош сабаб Эриксенни ижарага олишдан бош тортди  1 11:48Франция чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси маълум  1 11:25Льоренте учун "Удинезе", "Атлетик" ва "Беневенто" даъвогарлик қилмоқда  0 11:01Карикатура: "Зидан, уларни қўйиб юбор"  5 10:38"Ювентус" 20 ёшли форвард билан шартнома имзолади  8 10:15Расман: Милик "Марсель"га ўтди  1 09:58Olamsport: Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги, Конор яна Хабибга "тош отди" ва бошқа хабарлар  0 09:35Руни "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛ чемпиони бўлишини тахмин қилди  9

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Бекобод футболида тарихий кун содир бўлди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида қатнашиб келаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабани қўлга киритди. XXIX миллий чемпионатнинг ёшлар биринчилиги “Металлург” футболчиларининг муддатидан олдин зафар қучиши билан якунланди.

Ўз уйидаги “Сурхон”га қарши сўнгги учрашувда “Металлург”ни чемпион бўлиши учун дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо дуранг натижа учун ўйнаш ижобий натижа бермаслигини яхши англаган мураббийлар ўз шогирдларини фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушира олишди. Ҳатто биринчи таймдан кейин жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир пайтда ҳам танаффусда мураббийлар шогирдларга ҳисобни унутишларини, ўйинни янгидан бошлашларини уқтиришди. Бу эса якунда ўз самарасини берди. “Металлург” “Сурхон” жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, учрашув Нозим Эсанов шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бир кун муқаддам Бекободда кучли ёққан ёмғир ва қор натижасида майдоннинг оғир ҳолатда эканлиги ҳам "Металлург" футболчиларини тўхтатиб қололмади. Тўғри рақиб дарвозасига биринчи гол 30-дақиқада киритилди. Аммо унгача ҳам “Сурхон” дарвозаси ёнида ўнлаб вазиятлар юзага келтирилди.

Ҳисобни “Металлург”нинг ёш, иқтидорли ўйинчиларидан бири Муҳаммадали Азизбоев киритди. Унинг бош билан берган зарбасини Даврон Мерганов қайтара олмади – 1:0. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда эса Тўлқин Эргашев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва яқин бурчакни ишғол этди – 2:0.

Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган бекободликлар ўйин темпини янада оширишди. Таймни эса мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. Муҳсин Бозоров ўз номини таблога ёздириб қўйди – 3:0. Ўйин эндшпилида эса Иброҳим Турғунбоев ҳамда жамоанинг энг ёш вакили Шаҳзоджон Неъматжоновлар ўзларини кўрсатишди. Турғунбоев чап қанотдан рейдни амалга ошириб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Шаҳзоджон Неъматжонов эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар якунига етиб бораётган бир пайтда якуний ҳисобни ўрнатди – 5:0.

Бир пайтлар футбол ишқибозлари орасида Аргентина – Ямайка – 5:0 деган қўшиқ урф бўлганди. “Металлург” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўйин жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири, аргентиналик чарм тўп қироли Диего Армандо Марадонанинг ёрқин хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Не тонгки, учрашув якунида ҳам таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бекободлик ёшлар ўз тарихларида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни Марадона юртдошларига хос ишонарли тарзда қўлга киритишди. Рамзий ўхшашлик тасоддифий эмас. “Металлург” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумни том маънода кўтарки руҳ билан ўтказди. Шунга яраша чемпионатнинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишмоқда.


 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
28 ноя 21:03:52
Zuhriddin FC.Chelsia
Хотирижам эмиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозим Эсанов тадбиркорми депутатмиди манимча уни кулидан келмайди чунки уни бошида факат сокка килишку.. Сокка нималар килмайди атак НАСАФ чемпион !!!
E ko'ra olmedigon banda nima qilasiz xechnarsan bilmasdan bunaqa fikir bildirib ertga oxirta aytgan gaplarish uchun jovob berolmey qomen uzur dilizdi og'ritgan bo'lsam Biln turib fikir bildirsez yaxshi bo'laredi Metallurg yoshlari xaqli o'zlarin kuchlari bilan erishdi olg'a METALLURG BEKOBOD
   
28 ноя 22:18:55
HAVASKOR JURNALIST
Хотирижам эмиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозим Эсанов тадбиркорми депутатмиди манимча уни кулидан келмайди чунки уни бошида факат сокка килишку.. Сокка нималар килмайди атак НАСАФ чемпион !!!
Qanaqa nasaf?! Metallurg chempion!
   
28 ноя 21:29:55
JamshiD0704
Хотирижам эмиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозим Эсанов тадбиркорми депутатмиди манимча уни кулидан келмайди чунки уни бошида факат сокка килишку.. Сокка нималар килмайди атак НАСАФ чемпион !!!
Нозимжонни яхши таниман хам тадбиркор хам депутат хам мараббий ва хаммасини эплаб келяпти менимча энг мухими яхши инсон бугун металлург чемпион тан олинг дустим
   
28 ноя 21:22:43
JamshiD0704
Хотирижам эмиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозим Эсанов тадбиркорми депутатмиди манимча уни кулидан келмайди чунки уни бошида факат сокка килишку.. Сокка нималар килмайди атак НАСАФ чемпион !!!
Йигит кишига кирк хунар оз нозимжонни
-5   
28 ноя 17:44:22
Хотирижам эмиш
Comment is hidden (Show comment)
Нозим Эсанов тадбиркорми депутатмиди манимча уни кулидан келмайди чунки уни бошида факат сокка килишку.. Сокка нималар килмайди атак
НАСАФ чемпион !!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика