

"Турнирдаги иштирокини давом эттириш учун ғалаба зарур бўлган Осиё чемпионлари кучли рақиб саналади ва улар бизга тўп назоратини бермасликка ҳаракат қилади.
Бўлажак ўйинда ғалаба қозонишга ҳамда турнирдаги йўлимизни ижобий кайфиятда давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги барча футболчилар майдонга тушишга шай", — деди океанияликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия — Ўзбекистон учрашуви 23 май куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.



