UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  1 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  8 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  2 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  23 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз" Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз"

Аргентина ёшлар терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Валентин Барко бўлажак жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аргентина терма жамоаси таркибида бўлиш ажойиб. Қолаверса, бу масъулият талаб қиладиган ёқимли туйғу ҳисобланади. Қайдномадан ўрин олдим, ўз ишимни аввалгидек хотиржам ва масъулият билан бажаришга ҳаракат қиламан. Мени кимгадир таққослаши — нормал ҳолат, бунга кўп эътибор бермайман. 

Жанубий Америка минтақасидаги мусобақага бора олмадим, бироқ Маскерано сабрли бўлишим ҳамда чақириладиган вақтим келишини айтганди. Ўшанда тўпиғимдан жароҳатлангандим, бу эса менга тинчлик бермасди. 

Маскеранонинг терма жамоа учун нима ишлар қилганини барча билади. У техник жиҳатдан кўп нарсаларни ўргата олади. Биз мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Унинг мендан талаб қилаётган жиҳатини уқиб олишга ҳаракат қиламан. Маскерано билан тактикалар устида кўп суҳбатлашаман. 

Менга Лука Ромеронинг ўйини ёқади. У билан U-15 ва U-19 терма жамоаларида бирга тўп тепганмиз. Биз яхши жуфтлик ҳосил қилгандик. 

Европа ва маҳаллий футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фарқ қилади, аммо барчамиз яхши ўйин кўрсата оламиз, шу боис Аргентина терма жамоасига чақирилганмиз. 

Гуруҳ босқичидаги рақибларимизнинг қандай ўйин намойиш этиши, рақибга нима таклиф эта олиши ва тактик схемалари ҳақида озми-кўпми биламиз. Биз ҳар доим етакчи бўлишга интиламиз ва қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шу билан бирга, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Гватемала ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради. Гуруҳдаги илк ўйин юртдошларимизга қарши ўтказилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика