U-20 ЖЧ. Эквадорлик ярим ҳимоячи турнир тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди
28 май 2023 07:57
Янгиликлар


U-20 ЖЧ. Эквадорлик ярим ҳимоячи турнир тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди
U-20 жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасидаги Эквадор — Фижи учрашувида тарихий воқеа содир бўлди.
Эквадор U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кендри Паес Аргентинада ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Фижи (9:0)га қарши баҳсда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.
2007 йилнинг 4 майида таваллуд топган Паес 16 ёш-у 22 кунлигида рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, у турнир тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Эквадор ёшлар терма жамоаси "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
U-20 жаҳон чемпионати. Мундиалда порлаши кутилаётган 5 футболчи
Ўхшаш янгиликлар
16:12
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади 3

Фикрлар