UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Лига 1. ПСЖ очко йўқотди   0 03:04АПЛ. Аутсайдерлар ўртасидаги ўйин якунланди  0 02:55Ла Лига. "Реал" мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди  43 02:42А Серия. "Аталанта" ўз майдонида "Верона"га енгилди  0 00:58Нидерландия чемпионати. "Аякс" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:50Франция чемпионати. ПСЖнинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 00:43Бундеслига. "Шальке" "Боруссия Мёнхенгладбах"га енгилди, клуб сўнгги поғонада боряпти  0 00:33Ла Лига. "Севилья" "Уэска"дан устун келди  0 00:29АПЛ. "Эвертон" ўз майдонида "Лидс Юнайтед"га имкониятни бой берди  1 00:13Франция чемпионати. "Марсель" ўз майдонида ғалабага эришди  0 00:04Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Алавес": Асосий таркиблар маълум!  7 00:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00Роналдусиз ҳаракат қилган “Ювентус” “Беневенто”ни мағлуб эта олмади  39 23:44РПЛ. "Ростов" "Динамо"ни мағлуб қилган бўлса, "Локомотив" сафарда очко йўқотди  1 23:31Туркия чемпионати. "Галатасарой" "Ризеспор"ни йирик ҳисобда таслим қилди  0

U-18 биринчилигида бузилаётган спорт принципи бўйича ПФЛга мурожаат Янгиликлар

U-18 биринчилигида бузилаётган спорт принципи бўйича ПФЛга мурожаат

Эртага U-18 биринчилиги бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етади.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра эртага ғолиб ва совриндорлар тақдирланади. Медаллар учун кураш олиб бораётган жамоаларнинг ўйинлари бир вақтда бошланади. 

Биз бошқа масала бўйича сўз юритмоқчимиз. Мавсум аввалидаги тақвимга кўра жамоалар икки даврада 13тадан 26та ўйин ўтказиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли ПФЛ форматни ўзгартирди ва U-18 биринчилиги бир даврали форматда якунига етадиган бўлди. Регламентга кўра 50 фоиз ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган жамоа мусобақани ўз ихтиёри билан тарк этса ёки ПФЛ томонидан четлаштирилса ўша жамоа қолган ўйинларига техник мағлубият, рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Аксинча жамоа 50 фоиздан кам учрашувларда майдонга тушган бўлса жамоанинг барча ўйинларининг натижаси бекор қилинади. Хабарингиз бор Муборакнинг "Машъал" жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб Фарғонада марказлашган ҳолатда ўтган чемпионатга бормади. Фарғонада 8-10 - турлар ўтказилди.  Регламентга кўра иккита ўйинга сабабсиз келмаган жамоа мусобақадан четлаштирилади. Ўз-ўзидан "Машъал" четлаштирилди ва бу тўғри. ПФЛ эса жамоанинг қолган ўйинларига техник мағлубият ёзди.

Маълум бўлишича ПФЛ регламентдаги икки даврали мусобақа учун қўлланиладиган 50 фоизлик қоидани бир давралик форматда ўтаётган U18 биринчилиги учун қўллаётган экан. Яъни "Машъал"нинг 8-турдан кейинги ўйинларига техник мағлубият ёзилади, рақибларига эса техник ғалаба. Лекин биринчи турдан еттинчи тургача бўлган оралиқда қўлга киритган натижалари сақланиб қолинади. Бизнинг эътиборимизни тортган жиҳати бу ерда спорт принциплари бузилмаяптими? 50 фоиз деганда бир жамоа ўша мусобақанинг барча иштирокчиси билан камида бир мартадан ўйнаб чиқиши керак. Шунинг учун ҳам икки даврали мусобақага ушбу қоида қўлланилади. Бир давралик тизимда 50 фоизлик қоидани қўллаш меҳнат қилиб очко қўлга киритган ёки дуранг ўйнаган жамоаларга ҳурматсизлик эмасми? Қисқа қилиб айтганда, ПФЛнинг мазкур қарори сабабли айрим жамоалар "Машъал"га қарши ўйинларда меҳнат қилиб, тер тўкиб очко оляпти, айрим клублар ҳеч қандай меҳнатсиз уч очколик бўляпти. Қизиғи, бу очко медаллар учун курашда ўша жамоаларга қўл келяпти. Қани бу ерда барчага бир хил муносабат, ҳурмат ва адолат? "Машъал" U-18 жамоаси бир давралик форматда ҳар бир жамоа билан бир маротаба ўйнагани йўқ, 7-турдан сўнг чемпионатда иштирок этмади. ПФЛ эса икки даврага ўтадиган 50 фоиз деган қоидани бир даврали форматга ҳам қўлламоқда.  ПФЛдан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+11   
21 ноя 22:55:59
mtj
Дунё футболида Бунақанги масхарабозлик бизни ПФЛ ва УФАда бўлади ! яшасин энг Пайтава Футбол Лигаси
+9   
22 ноя 00:06:39
Artem28745
Adolat Bomagan Bomidi! Diyor Imomhojayev Jurnalistligini Qlsin ! Pfl direktorligini mas....
+9   
21 ноя 23:56:41
Batya
Порахўрлик ва ҳаромхўрлик шу даражада авжига чиққанидан, бечора ёшларга ҳам адолат йўқ. Бирор жамоа охиригача ўйнолмаса, уни ҳамма натижалари бекор қилиниши керак. AFC ҳам халқаро турнирларда неча марта кўрсатиб берди буни амалда.
+8   
21 ноя 23:36:28
Футбол фанат
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ПУККА БОТИБ БУЛДИ БОШКАТ УФА ТУЗИШ КЕРАК КЕРАК БУЛСА ВИЛОЯТЛАРНИ ХАМ ЖАМОА УЧУН АЖРАТИЛАЕТГАН ПУЛЛАР КАЕРГА КЕТАЕТГАНИ КУРИШ КЕРАК
+7   
22 ноя 00:07:56
Samandar//
Shu iwlani qvotganla iltimos yozib qòyilgan qonun qoidala bòyica iwlele òzila òylab topgan yoki pul qistirganlani qonuni bilan mas
+7   
22 ноя 00:04:25
Haqiqat019
qani Buyerda adolatlik??? PFL QAYERGA QARAYAPTI?!
+6   
22 ноя 00:28:03
ali❤️
undan kora keyingi yil kim chempion bolshini oldindan etib qoysela oynab otirishmidi futbolchilar
+5   
22 ноя 01:17:18
Shodlik
Bu coka cola ligamas keyinga yildan MORS super ligasi qilila
+5   
22 ноя 00:26:06
ali❤️
Anonymouse1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nmagadr manga zakas maqolaga oxshab korinvoti shu post Bunyodkor oziga ozi qildi mashalni yutishi kerak edi Fargonadayam yaxshi natija korsatish keredi
bunyodkor asosiysi ozini raqiblarini lol qoldirdi
paxtakor-bunyodkor 0-5
lokomotiv-bunyodkor 3-5
nasaf-bunyodkor 0-1
yana qanaqa savol?
bunyodkor haqoniliq talab qivoti wuncha qilinga mehnatga buncha nohaqlik (Allox ozi insof bersin)
+5   
22 ноя 00:07:29
JAMSHID DILMURODOVICH
QANI ADOLAT BETDA ???? YOSHLANI SINDIRMALARIN EEEEEEE
+4   
22 ноя 01:32:27
Sardor PF
Bizning PFL mazxaraboz sirka oxshidi bunaqa PFL orniga 2 ta sirkach op keb qoyish kere undan kora ular har holda adolatli boshqarishardi
+4   
22 ноя 01:31:45
Sardor PF
Bizning PFL mazxaraboz sirka oxshidi bunaqa PFL orniga 2 ta sirkach op keb qoyish kere undan kora ular har holda adolatli boshqarishardi
+4   
22 ноя 01:15:26
Shodlik
Bu faqat bizani ligada bor PFL xoxlasa ertaga Mashali chempion dib elon qilishiyam mumkun afsus asabimizani buzib chidashga majburmiza N.X kere bunaqa chempionati o'tkazishi
+4   
22 ноя 00:47:55
Mustaqil_fikr
Ohirgi ikki yilga bu PFL reglamentdi nechi marta o’zi yozib o’zi uzgartiropti?
Hayf sanlarga !!!
Davlatdi puli olopsan, halollab ol, yosh balalardi
Diyorcha,
Bunyodkorga Shaxsiy adovatin bulsa Uzing lichna Hal qil balalardi Taqdiriga aralasastan !!!
+4   
22 ноя 00:14:34
AVRANGZEB
Qachongacha bunaqa maynavozchilik davom etadi? Qonun qoida ishlab chiqvotganda oldi orqasiga qaramidi? Yoki faqat o'zilarga kerak bo'lgan paytda Bu qoidalani o'zilarga birib olasilami ? Qachongacha axir uja muhlislar to'ydiku bunaqa "yiqilgan" qarorlardan.! PFL UFA qarorni o'zgartirisin yoki.... yokiga xojat yo'q. Qaror o'zgarishi shart bu boshqa kamandalarga hurmatsizlik bo'lyabti. 50% nimaligini biladimi UFA PFL rahbarlari? Raz texnik mag'luniyat berdimi bo'ldi. Hammaga kamandaga berish kerak. Qolagan 7 8ta kamanda kamandamasmi? Yoki qolgan 2 3 ta kamandalarni "поддержка" si bormi? HULLAS _ QAROR O'ZGARISHI SHART.!.!.!!!!!!!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика