UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  31

U-17 Осиё кубоги саралаши. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Йигитларда мотивация етарли, уларнинг кўзи ёниб турибди" Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги саралаши. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Йигитларда мотивация етарли, уларнинг кўзи ёниб турибди"

Бугун, 4 октябрь куни U-17 Осиё кубоги саралашидан олдин Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа сардори Лазизбек Мирзаев матбуот анжуманида қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси саралаш босқичининг "J" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Бруней ва Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ўйинлар Тошкентда бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: - Барчани футбол байрами билан табриклайман. Биз бу саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўрдик дея оламан. Яхши йиғинлар ва ўйинлар ўтказдик. Барчаси оптимал даражада. Болаларда ҳам мотивация етарли, уларнинг кўзи ёниб турибди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Лазизбек Мирзаев: - Бу босқичгача яхши ўйинлар ўтказдик. Осиёнинг топ жамоалари билан ўйнадик. Бу бизга етарлича тажриба берди деб айта оламан. Мураббийларимиз доимий кўникмалар бериб келмоқда. Ўз уйимизда бўладиган ўйинларга тайёрмиз.




- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Бу босқичда барча жамоалар кучли. Лекин биз ўз юртимизда, мухлисларимиз олдида ўйнаймиз. Бу бизга ёрдам беради ва болаларга қўшимча куч беради. Корея Республикаси ҳар доим кучли рақиб ҳисобланади. Бизда уларни ўрганишга етарли вақт бўлди. Таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва заиф томонларини кўриб чиқдик. Худо хоҳласа бу жамоага қарши ўйинга тайёрмиз.

- Бугун саралашда иштирок этадиган якуний таркиб эълон қилинди. Унда Даниил Парфёнов ҳам бор. У терма жамоага охирги марта Жепаров бош мураббий бўлган пайтда чақирилганди. Яқинда Эстонияга қарши Б таркиб ўйнади, ҳатто унда ҳам ўйнамаганди. Бугун эса якуний рўйхатдан жой олди. Бунга сабаб нима?
- Ўринли савол, бунгача "Локомотив"дан Азамат Султоновни терма жамоага жалб қилаётганди. Афсуски Европада ўтган мусобақада Султонов жароҳат олди. Шу боис Парфёновни терма жамоага чақирдик. Уни доимий равишда кузатиб келаётгандик, орада Даниил ҳам жароҳат олганди. "Навбаҳор"да асосий таркиб билан ҳам, U-21 ва U-19 жамоалари билан ҳам машғулот ўтказарди. Парфёнов айнан саралаш мусобақасига яқин ўзининг яхши спорт формасига кириб олди. Шу боис Султоновнинг ўрнини айнан у тўлдира олади деб ўйлайман.




- "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида ўйнаётган Озод Марупов терма жамоада ҳатто учинчи дарвозабон ҳам эмас. Европадаги мусобақада иккинчи дарвозабон иккита ўйинда 5тадан гол ўтказди...
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Ҳозир қайсидир футболчини мақтаб, кимнидир танқид қилишни хоҳламайман. Дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда, энг яхши дарвозабонларни саралаб олдик. Улар мусобақага тайёр. Озодбек Марупов яқинда Б таркибда ҳам ўйнади, ундан олдинги йиғинда ҳам кузатдик. Ўйлайманки мусобақага тайёр бўлган уч посбонни таркибга киритдик.


U-17 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Шри-Ланка баҳсларда иштирок этолмаслиги ойдинлашди        



- Шри Ланкани мусобақада иштирок этмаслиги режаларга қанчалик таъсир қилди?
- Биз бундай ҳолатларга доим тайёрмиз. Бу бизга руҳан таъсир қилмайди. Олдимизда 2 та ўйин бор. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Уларни мағлуб эта олсак, кейинги босқичга албатта чиқамиз.




- Польшадаги турнир ҳақида нима дея оласиз?
- Олдимизда расмий мусобақа борлигини ҳис қилиб тургандик. Ҳар бир турнирда максимал даражада яхши иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу турнирда асосан болаларни кўриб олдик. Барча 20 нафар футболчига бир хил имконият беришга ҳаракат қилдик. Шу сабабли бор эътиборимизни асосий мусобақага қаратдик. Мақсадимиз Европанинг кучли жамоаларига қарши ўйинларда хато ва камчиликларимизни кўриб олиш эди.

- Саралаш мусобақаси Ўзбекистонда ўтиши жамоага босим юклайдими ёки аксинча устунлик берадими?
Лазизбек Мирзаев: - Бизда босим йўқ. Яқинда "Мираброр Усмонов хотираси учун" халқаро мусобақани ҳам ўзимизда ўтказдик, стадионга кўп мухлислар келишди. Босимни енга олдик деб ўйлайман. Жамоанинг кайфияти яхши. Уйимизда ўтадиган ўйинларда ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.





U-17 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа учун қайдномасини эълон қилди        


Осиё Кубоги саралаш босқичи

"J" гуруҳи

5 октябрь

Бруней – Ўзбекистон ("Жар" стадиони. 18.00)


7 октябрь

Ўзбекистон – Жанубий Корея ("Жар" стадиони. 18.00)


9 октябрь

Ўзбекистон – Шри-Ланка ("Жар" стадиони. 18.00)


Маълумот учун, гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган барча жамоалар, шунингдек, 2-ўринни олган энг яхши 6 та терма кейинги йил бўлиб ўтадиган мусобақа финал босқичига йўл оладилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика