UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси нега аутсайдерлар саватчасидан ўрин олди? Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси нега аутсайдерлар саватчасидан ўрин олди?

Кеча U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Таиланд яшил майдонларида 15 июнь — 2 июль кунлари ўтказиладиган турнирда Осиё қитъасининг 17 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат 16 та терма жамоаси иштирок этади. Мусобақанинг ярим финалига етиб келган энг кучли тўрт жамоа автоматик равишда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 10-марта ушба турнирда иштирок этади. Уларнинг энг яхши натижаси 2012 йил ҳисобланиб, ўшанда 16 ёшгача бўлган ўзбекистонлик футболчилар чемпионликни қўлга киритишган. Амалдаги чемпион эса Япония ҳисобланади, "самурайлар" 2018 йилги қитъа биринчилиги финалида Тожикистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Япония, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида энг кўп зафар қучган жамоа саналади (3 марта).

Саралаш ўйинлари 2022 йилнинг октябрида ўтказилди ва унда 44 та терма жамоа иштирок этди. "J" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган баҳсларда дастлаб Бруней дарвозасига нақ 14 та тўп киритди. Сўнгра Жанубий Кореяни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, саралаш гуруҳини пешқадам сифатида якунланди. Ушбу гуруҳдан ўрин олган Шри-Ланка эса маълум сабабларга кўра саралаш босқичида иштирок этолмаслигини маълум қилди.

U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи

"J" гуруҳи

Бруней – Ўзбекистон - 0:14 

Ҳакамлар: Шукри Ҳуссайн Ал Хунфуш, Муҳаммад Маки Ал Абакри (иккиси Саудия Арабистони), Зайид Довуд Салмон Камол (БАА), Ториқ Мунир Ал Катири (Индонезия).

5 октябрь 2022 йил. "Жар" стадиони. 18.00

Голлар: Озодбек Ўктамов 8, - 0:1. Амирбек Саидов 10, - 0:2. Лазизбек Мирзаев 19, - 0:3. Лазизбек Мирзаев 23, - 0:4. Абдулҳамид Турғунбоев 30, - 0:5. Лазизбек Мирзаев 32, - 0:6. Дилшод Абдуллаев 42, - 0:7. Шодиёр Шодибоев 44, - 0:8. Оллоберган Каримов 76, - 0:9. Абдулҳамид Турғунбоев 80, - 0:10. Қувончбек Абраев 82, - 0:11. Зириллоҳон Мухторов 82, - 0:12. Азизбек Тўлқинбеков 90, - 0:13. Абдулҳамид Турғунбоев 90+1, - 0:14.

Ўзбекистон – 16.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазмзбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 23.Дилшод Абдуллаев.

Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 12.Асилбек Нумонов, 2.Мамадалихон Олимов, 3.Даниил Панфёров, 4.Озодбек Сотволдиев, 11.Зириллоҳон Мухторов, 15.Даниил Нугуманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳруз Исматов.

Бруней: 17.Ак Моҳд Дзул (1.Моҳд Даниш Атауллаҳ, 37), 2.Маҳмуд Халиш Заифулизам, 3.Айден Азҳар Маккарти, 4.Муҳд Даниш Фирдаус, 7.Ак Мд Ирфан, 9.Муҳаммад Даниал Хакими, 10.Ак Моҳд Сяфиқ Хилми, 16.Муҳд Ирфан Абдуллаҳ, 18.Муҳд Касйфул Нурҳилми, 19.Муҳаммад Азрин Даниал, 23.Авангку Муҳаммад Аршрул.

Захира: 5.Муҳд Абд Разиқ, 6.Муҳд Даим Вақиуддин, 8.Сафван Завави Сазалее, 11.Ак Хади Айман, 12.Мд Зариф Музаффар, 14.Авангку Ирфан Хазим, 20.Муҳаммад Абдул Ҳакимее, 21.Моҳд Адриан Зизри, 22.Муҳаммад Даниш Айман.


Ўзбекистон – Жанубий Корея 3:2 

"Жар" стадиони. 18.00 

Ҳакамлар: Бижан Ҳайдари, Арман Ассади (иккиси Эрон), Галбадраҳ Энкхжаргал, Бол Хаш Эрдене (иккиси Мўғулистон).

Голлар: Канг Минву 26, - 0:1. Ю Бюнгхон 72 автогол, - 1:1. Ю Бюнгхон 77, - 1:2. Лазизбек Мирзаев 81, - 2:2. Мамадалихон Олимов 90+4, - 3:2.

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Даниил Панфёров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озодбек Ўктамов, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев

Захира: 1.Диёрбек Тўлабоев, 2.Мамадалихон Олимов, 4.Озодбек Сотволдиев, 9.Амирбек Саидов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Зикриллоҳон Мухторов, 12.Асилбек Нумонов, 15.Даниил Нугуманов, 16.Аминбек Ёқубов, 18.Абдулҳамид Икромов, 20.Қувончбек Абраев, 22.Беҳруз Исматов.

Жанубий Корея: 23.Хонг Сонгмин, 3.На Йеонхун, 4.Канг Минву, 6.Ли Чангву, 7.Бак Инву, 9.Ким Минсунг, 13.Янг Минхёк, 14.Ким Мёнгжун, 16.Лим Хюнсуб, 18.Ким Бумхван, 20.Ко Жонгхюн.
Захира: 1.Юн Кивук, 2.Парк Жнумин, 5.Квак Сунгхун, 8.Ох Жуан, 10.Жин Таэхо, 11.Канг Жухеок, 12.Хванг Жисунг, 15.Ча Жехун, 17.Юн Дойонг, 19.Чое Гангмин, 21.Ким Юраэ, 22.Ю Бюнгхон.

Саралаш баҳсларида австралиялик Нестори Иранкунда ҳамда хитойлик Ван Юдонг 8 тадан гол уриб, тўпурарларга айланди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида эса Лазизбек Мирзаев 4 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичи Таиланднинг уч шаҳридаги тўртта стадионда бўлиб ўтади. Уларнинг энг йириги "Ражамангала" стадиони бўлиб, Бангкок шаҳридаги ушба майдон ўз бағрига 49,722 нафар томошабинни сиғдира олади.

"Ражамангала" стадиони (Бангкок), 49,722 томошабинга мўлжалланган.

"Таммасат" стадиони (Патам Тани), 25,000 томошабинга мўлжалланган.

"БГ" стадиони (Патам Тани), 10,114 томошабинга мўлжалланган."Чонбури" стадиони (Чонбури), 8,680 томошабинга мўлжалланган.

Қуръа ташлашдан аввал жамоалар 4 та саватчага ажратилди. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси 4-саватчадан ўрин олди. Хўш, нега ўсмирлар терма жамоамиз саватчада аутсайдерлар қаторидан ўрин олди? Сабаби шундаки, мазкур саватча ўсмирлар ўртасидаги сўнгги Осиё кубогининг финал босқичи ва саралашидаги натижаларга асосан шакллантирилди. Ўзбекистон эса охирги бор ўтказилган 2018 йилги турнирда ҳатто саралаш босқичидан ўта олмаган. Таиланд эса мезбон бўлгани сабабли автоматик равишда 1-саватчадан ўрин эгаллади.

Қуръа натижаларига кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари "D" гуруҳида Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон ўсмирлари билан беллашадиган бўлди.  


Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳ босқичи учрашувлари

1-тур. Япония — Ўзбекистон. 17 июнь

2-тур. Ўзбекистон — Ҳиндистон. 20 июнь

3-тур. Вьетнам — Ўзбекистон. 23 июнь

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика