U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин

14 май 2026, 09:15
Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги давом этмоқда.

Кечаги учрашувлардан сўнг чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди.

Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:

Саудия Арабистони - Хитой

Ветнам - Австралия

Япония - Тожикистон

Ўзбекистон - Корея Республикаси

Чорак финал учрашувлари 16 май куни бўлиб ўтади.

Агар Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари ўз учрашувларида ғалаба қозонса, жамоалар ўзаро ярим финалда баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @ANikimbaev