UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  15 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 Янгиликлар

U-16 ОЧ саралаши: Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйинда тезкор гол урилди. Абубакир Муртазоев 4-дақиқада вакилларимизни олдинга олиб чиқди - 1:0. Орадан уч дақиқа ўтгач Жонибек Кўчимов ўзини кўрсатдти - 2:0. 26-дақиқада Кўчимов ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди - 3:0.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 49-дақиқасида Сухроб Нуриллаев меҳмонлар дарвозасига тўртинчи голни ҳам урди - 4:0. Орадан икки дақиқа ўтгач Ойбек Нурматов узоқ масофадан жуда чиройли гол урди - 5:0.

60-дақиқада фаластинлик футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

67-дақиқада Озодбек Қурбонов гол урди - 6:0. 78-дақиқада Сухроб Нуриллаев дублга эришди - 7:0. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Азиз Ғаниев пенальтидан гол урди - 8:0.

87-дақиқада яна бир фаластинлик футболчи қизил карточка олди. 90+1-дақиқада Азиз Ғаниев дублга эришди ва ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 9:0.

Энди ўсмирларимиз якшанба куни гуруҳдаги сўнгги ва ҳал қилувчи учрашувни Яманга қарши ўтказади. Бу ўйин ҳам "Жар" стадионида соат 16:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U16 - Фаластин U16 - 9:0 (3:0)
Голлар:
Абубакир Муртазоев 4, Жонибек Кўчимов 7, 26 пенальти. Сухоб Нуриллаев 49, 78, Ойбек Нурматов 51, Озодбек Қурбонов 67, Азиз Ғаниев 85 пенальти. 90+1.
Ўзбекистон U16: 1.Акром Хўжаев, 2.Дониёр Ҳошимов, 5.Озодбек Қурбонов, 14.Достонбдек Бердиқулов, 3.Илҳом Алижонов, 8.Ойбек Нурматов, 18.Жаҳонгир Аҳмадов, 16.Абубакир Муртазоев, 11.Азиз Ғаниев, 7.Жонибек Кўчимов, 10.Сухроб Нуриллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика