

Жамоани бошқараётган Унаи Эмери мавсум якунида истеъфога чиқарилиши мумкин.
"L`Equipe" нашри хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си собиқ бош мураббийи Томас Тухель айнан ПСЖни бошқариши мумкин. Олдинроқ "Бавария" директорлар кенгаши вакили Карл-Хайнц Румменигге Тухель номзодидан воз кечилганлиги ва мураббий бошқа жамоа билан келишиб қўйганини маълум қилганди.



