Тухель Неймар ва Мбаппенинг кетиши мумкинлигидан хавотирда эмас

Mirjalol Normatov
23 май 2019, 23:41
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймарнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.


"Мбаппе ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва шу боисдан у шундай даражаларга етиб келди. Ҳар бир футболчи ўз орзуларига етишиши учун ўзи жавобгар бўлиши керак, халқдан буни кутиш эса ноўрин. Килиан барча турнирларда кўпроқ голлар уришни истайди. Бизга эса айнан шундай футболчилар керак.

Албатта, у ва Неймарнинг жамоада қолишини истайман. Бироқ кетса ҳам биз уларнинг ўрнини босадиган бошқа футболчилар топа оламиз", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football