

Лондонликлар Томас Тухель қўл остида дастлабки 12 ўйинни мағлубиятсиз якунлашди. “Челси” уларнинг 8 тасида зафар қучган бўлса, 4 тасида дуранг ўйнади. Жамоа қаторасига 5 ўйиндан бери ўз дарвозасидан гол ўтказмаяпти.
Тухель илк ўйинлардаги мағлубиятсиз серия бўйича 2008 йил Луис Фелипе Сколари томонидан ўрнатилган клуб рекордини такрорлади.




