

Тадбирда клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, жамоа мухлислари билан бир қаторда Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Шерзоджон Исмоилов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.







Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда ортда қолган мавсум давомида жамоа ғалабаларига, хусусан, Суперлига йўлланмаси қўлга киритилишига ўз ҳиссасини қўшган мутахассислар, мураббийлар штаби, футболчилар ва ишчи-ходимлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бекзод Толибов, Дилмурод Исақов Яйпан шаҳридан Championat.asia учун махсус



