UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  6 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

“Турон” жамоаси бош мураббийи: “Жамоамиз бу йил ўз олдига жиддий ва юқори мақсадларни қўйган” Янгиликлар

“Турон” жамоаси бош мураббийи: “Жамоамиз бу йил ўз олдига жиддий ва юқори мақсадларни қўйган”

Фарғонанинг “Турон” жамоаси йиғиннинг иккинчи қисмини Тошкентда давом эттирмоқда.

Кеча мазкур йиғин доирасида ташкил этилган назорат баҳсида “Нефтгазмонтаж” жамоасига қарши майдонга чиқди ва 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг бу йилги мақсадлари, тайёргарлик жараёни ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида бош мураббий Ислом Исмоиловни фикрлари билан қизиқдик.

“Жамоамиз билан 15 декабрда ўзимизни қароргоҳимизда йиғилдик. Йиғинни биринчи қисмини 10 январгача олиб бордик. 14 январдан бошлаб Тошкентда машғулотларни давом эттиряпмиз”,- дея гап бошлади Ислом Исмоилов.

- Эшитшимизга қараганда жамоа олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Шунга яраша шарт-шароитлар яратиб бериляптими?
- Раҳбарият олдимизга жорий йилда кучли учликка кириш вазифасини қўйди. Клуб мутасаддилари жамоани профессионал даражага кўтариш учун барча зарур ишларни амалга оширишмоқда.

- Яйпандаги стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Майдон чими ҳам янгиланмоқда. Маълумотларга қараганда инфратузилмани яхшилаш мақсадида яна ўзгаришлар бўлиши мумкин экан...
- Жамоамиз бир кунлик ёки вақтинчалик клуб эмаслигини исботлаш мақсадида кенг кўламдаги ишларни бошлаб юборган. Хабарингиз бор уй стадионимизда катта реконструкция кетмоқда. Шунингдек клуб ўзининг базасини ва футбол мактабига эга бўлишни режалаштирган. Бу ишлар жадаллик билан ривожланаяпти. Мана яқин кунларда ўзимизнинг шахсий автобусимизга эга бўламиз. Умумий қилиб айтганда профессионал клуб учун нима керак бўлса барчаси босқичма боқичма-босқич яратиб берилмоқда.



- Кўряпмизки таркибни кучайтириш ишлари бошлаб юборилган. “Нефтчи”да тўп тепган футболчилар, маҳаллий ёшлар, легионерлар кўрикдан ўтишмоқда. Селекция ишлари ҳақида батафсил маълумот бера оласизми?
- Аввалги йилга нисбатан 60 фоизга таркибимиз ўзгарди. Бу йил таркибни кучайтириш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ўз вақтида терма жамоада муносиб тўп тепган Жавоҳир Соҳибовни таклиф қилдик. Шу қатори режамизда бир қатор легионерларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Ҳали олдинда вақт бор, чемпионат бошлангунига қадар яна янги футболчиларни жалб қиламиз.

- Про-лигада жорий йилдан формат ўзгариши кутиляпти. Бунга муносабатингиз қандай?
- Мана олдинги йил икки гуруҳга бўлинган форматда ўтказилди. Бу қайсидир маънода рақобатни ошишига ҳизмат қилди. Аммо, биз бу нарсага аҳамият бермаймиз. Қайси формат бўлишидан қатъий назар олдимизда турган вазифани максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика