UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  8 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  13

Туркия Суперлигаси. Азалий рақиблар жанги ва қуйида аутсайдерлар баҳси. 9-тур учун превью Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. Азалий рақиблар жанги ва қуйида аутсайдерлар баҳси. 9-тур учун превью

Бугун, Туркия миллий лигасида навбатдаги тур учрашувларига старт берилади ва унда ашаддий ишқибозларни бир қанча супер ўйинлар кутиб турибди.

Бир-бирига ўхшаш клублар тўқнашуви

Сўнгги турларда ҳеч "кетмони учмаётган" омадсиз жамоалар бу сафар ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди. "Ризеспор" ўтган ҳафта оҳирида "Аланьяспор" меҳмони бўлиб, шармандали кўринишда тор-мор бўлганди. "Анқарагюжю" жамоаси эса, аста-секинлик билан ўзига кела бошлаган "Бешиктош"ни ўз майдонида қабуд қилиб, рақибини дурангга имзо чекишга мажбур қила олди. Иккала жамоа ўртасида ажойиб учрашув бўладиган кўринади.

Анталияликлар Сивасга учишади

Аввалги тур доирасида, Галата саройига сафар қилган ва жиддий рақиб билан тенгма-тенг ўйнаган "Сивасспор" энди ўз уйида аутсайдердан ўз мухлислари қаршисида нақ олтита гол қабул қилиб олган бечораҳол "Антальяспор"ни меҳмон қиладиган бўлди. Иккала жамоада ҳам ғалаба орқали юқори ўринларга чиқиб олиш имконияти бор.

Аламзада ва мағрур жамоалар беллашуви


Ўтган турда, меҳмонда Трабзон шаҳри жамоасидан мағлуб бўлган ва ҳозирда турнир жадвалининг "экватори"га жойлашган "Газиантеп" ўз майдонида қуйи поғоналар вакилини аёвсизларча янчиб ташлаган карвонбоши "Аланьяспор"ни қабул қилади. Пешқадам ва ўртамиёна орасидаги очколар фарқи атиги олтитани ташкил этмоқда.

Конья ва Истанбул жанги

Кутилмаганда, ўтган турда ўз майдонида ўйнаганига қарамасдан малатьяликларга ютқазиб қўйган ва тўрт поғона шўнғиган "Коняьспор" кетма-кет ғалабалар орқали ўзига ярашадиган муносиб ўринларга қайтган "Фенербахче" майдонига сафар қилади. Турк шоу-бизнесида ўз ўрнига эга бўлган машҳур ишбилармонлардан бири Азиз Коч президентлигидаги Истанбул шаҳри жамоаси муваффақиятли одимини давом эттира оладими ва уларга Айкут Коджаман шогирдлари қанчалик қаршилик кўрсата олади.

Бечора қайсариликлар Малатьяга сафар қилишади

Дам олиш кунидаги ўйинларни бошлаб берувчи баҳсда жорий мавсум мусобақада ғалаба нашидасини сурмаган ягона омадсиз жамоа бўлиб турган ва олдинги турда қуйидаги асосий рақобатчиларидан бўлган қосимпошоликлар билан сулҳ тузишга эришган "Қайсариспор" ўзига нисбатан кучлироқ жамоани енгган "Йени Малатьяспор"га қарши жанг олиб боради.

Қуйидагилар қарама-қаршилиги

Ўтган тур доирасидаги баҳсда оҳирги поғонанинг доимий эгаси билан дурангга рози бўлган "Қосимпошо" меҳмонда якунланган ҳафтада Истанбул сафаридан қуруқ қайтган ва ушбу муваффақиятсизлик сабабли мусобақа жадвалида тезкор шўнғишни амалга оширган "Гёзтепе" билан баҳсга киришади. Айни пайтда, томонларни бир-биридан бор йўғи бир очко ажратиб турибди.

Аутсайдер учун имконият

Якунланган турда жорий мавсумдаги дастлабки ғалабасини кимсан кўҳна Анталия шаҳри жамоасини яна бу етмаганидек рақибини ўз мухлислари кўз ўнгида тиз чўктириш орқали қўлга киритган "Генчлербирлиги" ўзи учун ажойиб ва жуда қулай имкониятни юзага келтирди. Агар жамоа бу турда ўз майдонларида Истанбулда маҳв этилган дебьютант "Денизлиспор"ни мағлубиятга учратишни уддалай олишса, хаттоки кучли ўнталикка яқинлашиб олишлари мумкин.

Истанбул дербиси

Узоқ йиллик тарихга эга бўлган қарама-қаршилик азим ва бетакрор шаҳар ҳисобланмиш Истанбулда жойлашган мамлакатнинг икки гигант клублари "Бешиктош" ва "Галатасарой" ўртасида мунтазам равишда катта қизиқиш доирасида ўтказилиб келинади. Ха, тўғри ушбу жамоалар жорий мавсумни ҳар қачонгиданда суст бошлашди. Айни пайтда, Абдуллах Авчи бошчилигидаги таркибида Европа майдонларида етарлича тажриба орттирган Лорис Кариус, Дуглас ва Мухаммад Эль-Нени каби футболчиларга эга жамоа 12-ўринда. Ўз сафига Фернандо Муслера, Юто Нагатомо, Жан-Мишель Сери, Софиан Фегули, Стивен Н'зонзи, Радамель Фалькао ва Раян Бабелдек ўйинчиларни йиғган клуб эса - 6-поғонада.

Марказий учрашув

Турнинг марказий мақомидаги ўйинида сўнгги вақтларда рақибларини аяб ўтирмай, жазолаётган етакчилар "Истанбул Башакшеҳир" ва "Трабзонспор" ўзаро муросасиз жанг олиб боришлари кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа ўтган тур ўз майдонларида ўйнаб, навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди. Демак, Истанбулда ўтадиган учраушвда ҳақиқий "аншлаг" кузатилиши аниқ.


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика