

Туркия чемпионатининг 10-тур учрашувлари Бартин вилоятидаги кўмир конида содир бўлган авария қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан старт олади.

"15, 16 ва 17 октябрь кунлари барча профессионал ва ҳаваскор футбол мусобақаларида кўмир конида вафот этганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланади", – дейилади хабарда.
Жума куни кўмир конида 300 метр чуқурликда портлаш содир бўлди. 15 октябрь куни Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу портлашда камида 40 киши ҳалок бўлганини айтди.



