Турк клуби "Челси" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
22 янв 2020, 12:50
"Челси" форварди Миши Батшуайи "Бешиктош" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Бешиктош" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва шу сабаб клуб 26 ёшли бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Истанбулликлар ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёрлар. Батшуайининг хизматларига бундан ташқари "Кристал Пэлас" клуби ҳам қизиқмоқда.

Миши жорий мавсум АПЛда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Witness