UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  6 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  29 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида Янгиликлар

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида

Теглар :  АГМК Пахтакор
Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ажойиб руҳда бошланди ва шундай давом этмоқда.

Бу шижоат тўхтаб қолмаслигига умид қиламиз. 3-тур учрашувлари бугундан старт олди. Турнинг дастлабки учрашуви Яйпанда “Турон” – “Локомотив” жамоалари ўртасида кечди. Баҳс жанговар дуранг (2:2) билан якунига етди. Иккинчи ўйин эса Олмалиқда AГМК – “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйин ҳам Яйпандаги баҳсдан қолишмади. Баҳс ҳақида сўз юритамиз.

Турғунбоевга аталган бўлим


Учрашувнинг илк дақиқалари бироз хотиржамликда, лекин бироз вақт ўтгач шиддатлашиши кутиладиган ўйин билан бошланди. “Пахтакор” жамоаси ўз ҳужумларини бошлади. 10-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Султонов қайтарди, қайтган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бу бошланиши эди ва 14-дақиқада тошкентликларнинг ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдиновнинг чап қанотдан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллай олмади. Бу Aзизнинг биринчи юриши эди ва омадсиз чиқди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳимояга ёрдамга келган Турғунбоев “қовун тушириши”га оз қолди. У сирпаниб тушиб тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди, Ҳусниддин Ғофуровга олиб қўйган тўпни дарвозага йўллади бироқ унга ҳимоячилар ҳалақит беришди, қайтган тўпга зарба берган Санжар Турсуновнинг зарбасидан кейин эса адаши Санжар Қувватов тўпни ушлаб олди. Шундан сўнг AГМКнинг ҳужумлари тўхтаб қолмади. Олмалиқларнинг нидерландиялик легионери Элвин Фортес ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди, айниқса 2-бўлимда. Қанот вингери тошкентликларни анчагина қийнаб қўйди. Футболчи шу даражада давом этса яқин йилларда Драган Черандан кейин келган ўйин жиҳатдан устун легионер бўлиши мумкин.



27-дақиқада Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Aзиз Турғунбоев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган жамоа яна олдинга боришда давом этди. Биринчи гол муаллифи Aзиз Турғунбоев қанотдан олдинга штурм уюштирди. Ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни ёнгинасидаги Эрен Дердийокга узатди. Легионер ҳужумчи вазиятни голга айлантира олди – 0:2. AГМК жамоаси шундан сўнг янада ҳужумларга зўр берди. 40-дақиқада баҳсли вазият ҳам юзага келди. Касьяннинг яқин масофадан тепган тўпини Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Касьян эса Санжар Қувватовга урилиб йиқилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади. Ушбу вазиятдан сўнг бирор айтарли ҳолат бўлмади.

AГМК “ёндирган”, бироқ “Пахтакор” натижа қилган 2-бўлим ҳақида


Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов ўз шогирдларини ўзгарча руҳда майдонга туширди. Жамоа ҳужумларга тез-тез ўтди. Хавфли ҳужумларнинг сони ҳам яхшигина эди. 57-дақиқада Ҳусниддин Ғофуровнинг узатган тўпини Элвин Фортес голга айлантира олмади. Унинг берган зарбаси дарвозанинг ташқи тўрига тегди. 66-дақиқада ҳам яна ўша нидерландиялик ўзини кўрсатди. Жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасини Санжар Қувватов ишончли тарзда қайтариб юборди. 76-дақиқада AГМКда яна бир хавфли ҳужум юзага келди. Захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов Ҳусниддин Ғофуровга тўпни узатди. Ғофуров Сайфиевни яхши алдаб дарвоза томон зарба берди, бироқ анчагина ноаниқ бўлди. Учрашувнинг 90-дақиқасида AГМК “Пахтакор” дарвозасига тўп ҳам киритди, бироқ мазкур гол ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги аён бўлди. Такрорий лавҳаларда Бобурбек Йўлдошев тўп узатилаётганда бироз “шерлар” аъзоларидан олдинга ўтганлиги кўринди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Пахтакор”нинг чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев жарима майдони ичида дарвоза томон кучли зарба берди ва ҳисобни 0:3 га етказиб, ўйинга нуқта қўйди.

Aфишасига мос тарзда ўтган турнинг марказий учрашуви шундай якун топди.



Мураббийлар фикри

Видео. Миржалол Қосимов: "Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин"         

Видео. Питер Хюистра: "Бугун яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик"        

 

Aбрамов Олмалиқда!

Учрашувни стадиондан туриб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Aбрамов ҳам кузатиб борди. Маълумот учун, терма жамоанинг март ойи учун йиғинига “Пахтакор”дан Элдор Суюнов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюн Иминов, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Аброрбек Исмоилов, AГМКдан эса фақат Санжар Шоаҳмедов чақирилган.




Оғабек Самисов





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика