UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  0 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  0 20:10Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (матнли трансляция)  82 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  2 19:25Бундеслига. “Боруссия Д” – “Лейпциг” ва бошқа жамоалар ўртасидаги учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 19:17АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдер билан ўйнамоқда  0 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  4 18:35Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?  11 18:21АПЛ. "Лидс" ўз уйида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 18:04Ла Лига. "Барселона" - "Атлетико". Месси, Гризманн ва Суарес асосий таркибда!  24 17:53Энди расман! Неймар ПСЖ билан шартномасини узайтирди  16 17:50"Нефтехимик" - "СКА-Хабаровск". Учрашувни онлайн томоша қилинг  0 17:33Неймар ПСЖ билан янги шартнома имзолади, у янги шартнома бўйича 30 миллион евро маош олади  8 17:17А Серия. "Специя" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум  0 17:01Финал олдидан финал(ча) — «Ман.Сити» «Челси»ни юта оладими?  21

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида Янгиликлар

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида

Теглар :  АГМК Пахтакор
Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ажойиб руҳда бошланди ва шундай давом этмоқда.

Бу шижоат тўхтаб қолмаслигига умид қиламиз. 3-тур учрашувлари бугундан старт олди. Турнинг дастлабки учрашуви Яйпанда “Турон” – “Локомотив” жамоалари ўртасида кечди. Баҳс жанговар дуранг (2:2) билан якунига етди. Иккинчи ўйин эса Олмалиқда AГМК – “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйин ҳам Яйпандаги баҳсдан қолишмади. Баҳс ҳақида сўз юритамиз.

Турғунбоевга аталган бўлим


Учрашувнинг илк дақиқалари бироз хотиржамликда, лекин бироз вақт ўтгач шиддатлашиши кутиладиган ўйин билан бошланди. “Пахтакор” жамоаси ўз ҳужумларини бошлади. 10-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Султонов қайтарди, қайтган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бу бошланиши эди ва 14-дақиқада тошкентликларнинг ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдиновнинг чап қанотдан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллай олмади. Бу Aзизнинг биринчи юриши эди ва омадсиз чиқди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳимояга ёрдамга келган Турғунбоев “қовун тушириши”га оз қолди. У сирпаниб тушиб тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди, Ҳусниддин Ғофуровга олиб қўйган тўпни дарвозага йўллади бироқ унга ҳимоячилар ҳалақит беришди, қайтган тўпга зарба берган Санжар Турсуновнинг зарбасидан кейин эса адаши Санжар Қувватов тўпни ушлаб олди. Шундан сўнг AГМКнинг ҳужумлари тўхтаб қолмади. Олмалиқларнинг нидерландиялик легионери Элвин Фортес ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди, айниқса 2-бўлимда. Қанот вингери тошкентликларни анчагина қийнаб қўйди. Футболчи шу даражада давом этса яқин йилларда Драган Черандан кейин келган ўйин жиҳатдан устун легионер бўлиши мумкин.



27-дақиқада Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Aзиз Турғунбоев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган жамоа яна олдинга боришда давом этди. Биринчи гол муаллифи Aзиз Турғунбоев қанотдан олдинга штурм уюштирди. Ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни ёнгинасидаги Эрен Дердийокга узатди. Легионер ҳужумчи вазиятни голга айлантира олди – 0:2. AГМК жамоаси шундан сўнг янада ҳужумларга зўр берди. 40-дақиқада баҳсли вазият ҳам юзага келди. Касьяннинг яқин масофадан тепган тўпини Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Касьян эса Санжар Қувватовга урилиб йиқилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади. Ушбу вазиятдан сўнг бирор айтарли ҳолат бўлмади.

AГМК “ёндирган”, бироқ “Пахтакор” натижа қилган 2-бўлим ҳақида


Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов ўз шогирдларини ўзгарча руҳда майдонга туширди. Жамоа ҳужумларга тез-тез ўтди. Хавфли ҳужумларнинг сони ҳам яхшигина эди. 57-дақиқада Ҳусниддин Ғофуровнинг узатган тўпини Элвин Фортес голга айлантира олмади. Унинг берган зарбаси дарвозанинг ташқи тўрига тегди. 66-дақиқада ҳам яна ўша нидерландиялик ўзини кўрсатди. Жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасини Санжар Қувватов ишончли тарзда қайтариб юборди. 76-дақиқада AГМКда яна бир хавфли ҳужум юзага келди. Захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов Ҳусниддин Ғофуровга тўпни узатди. Ғофуров Сайфиевни яхши алдаб дарвоза томон зарба берди, бироқ анчагина ноаниқ бўлди. Учрашувнинг 90-дақиқасида AГМК “Пахтакор” дарвозасига тўп ҳам киритди, бироқ мазкур гол ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги аён бўлди. Такрорий лавҳаларда Бобурбек Йўлдошев тўп узатилаётганда бироз “шерлар” аъзоларидан олдинга ўтганлиги кўринди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Пахтакор”нинг чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев жарима майдони ичида дарвоза томон кучли зарба берди ва ҳисобни 0:3 га етказиб, ўйинга нуқта қўйди.

Aфишасига мос тарзда ўтган турнинг марказий учрашуви шундай якун топди.



Мураббийлар фикри

Видео. Миржалол Қосимов: "Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин"         

Видео. Питер Хюистра: "Бугун яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик"        

 

Aбрамов Олмалиқда!

Учрашувни стадиондан туриб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Aбрамов ҳам кузатиб борди. Маълумот учун, терма жамоанинг март ойи учун йиғинига “Пахтакор”дан Элдор Суюнов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюн Иминов, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Аброрбек Исмоилов, AГМКдан эса фақат Санжар Шоаҳмедов чақирилган.




Оғабек Самисов





Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
19 мар 16:55:11
Арсенал 14
Manimcha Abramovga Toshkentdan chiqishga ruxsat yõq. Viloyatlarda bir-biridan õr õyinlar bõlyapti, yangi nomlar kashf etilyapti
   
19 мар 16:52:29
Mardon_xamzayev
2503 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бу футболчида алдаб утиб кетишларда нуқсонлар бор тупни тез олдириб қуяркан,битта яхши тамони дарвозани ерлатиб яхши нишонга оларкан ерлатиб берсада кучли зарба бераркан одатда ерлатиб берилган зарбалар ҳар қандай дорвозабонга ноқулайлик туғдиради, ҳужим чизиғида яхши позиция танлай олишиниям қушимча қилсак булади,агар сиз айтгандек кучли дериблинг эгаси булганида у узбекистони танламас эди унақа қобилият эгаларига талабгорлар куп булади
Youtube да фаолияти кўрсатилган, Фортес ҳақида жуда кўп видеолар бор. Кўришингизни маслаҳат бераман.
   
19 мар 16:45:48
Co Der
PFL ramzini ushab chiqayotgan bollarni bo'ylari uzunidan qo'yilar, 2-marta shunaqa to'p tushib ketvotti
   
19 мар 14:40:22
2503
Fan_BARCA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fortesni driblingi kuchli ekan faqat o'zi xohlasa
бу футболчида алдаб утиб кетишларда нуқсонлар бор тупни тез олдириб қуяркан,битта яхши тамони дарвозани ерлатиб яхши нишонга оларкан ерлатиб берсада кучли зарба бераркан одатда ерлатиб берилган зарбалар ҳар қандай дорвозабонга ноқулайлик туғдиради, ҳужим чизиғида яхши позиция танлай олишиниям қушимча қилсак булади,агар сиз айтгандек кучли дериблинг эгаси булганида у узбекистони танламас эди унақа қобилият эгаларига талабгорлар куп булади
   
19 мар 14:28:13
Fortunaa
Tanish_Bilish фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuzatganda biror narsa o'zgararmidi. Abramovning erkatoylari o'ynaydi baribir.
Тўғри айтасиз, мабодо, мабодода агар Луппини ксеракопия қилиб кўпайтиришни иложи бўлганда, майдонда 11 та Луппини кўрармидик.
   
19 мар 13:15:34
ЭДД ВУДВОРД
Дилмурод Мирзаахмедов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кийин тушунуш Д урнига Б кетган !!!
"борган" деб ёзмоқчи менимча
   
19 мар 13:11:57
Fan_BARCA
Fortesni driblingi kuchli ekan faqat o'zi xohlasa
   
19 мар 12:44:40
Дилмурод Мирзаахмедов
ЭДД ВУДВОРД фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Броган??? Броган Черан:)))
Кийин тушунуш Д урнига Б кетган !!!
   
19 мар 12:09:38
ЭДД ВУДВОРД
Броган??? Броган Черан:)))
   
19 мар 12:07:20
Tanish_Bilish
Kuzatganda biror narsa o'zgararmidi. Abramovning erkatoylari o'ynaydi baribir.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика