Тур рамзий терма жамоасига кирган Самандар Шукуруллаев: "Насаф" билан очиқ футбол ўйнасак қийналардик"
22 июн 2020 16:40
Янгиликлар
Тур рамзий терма жамоасига кирган Самандар Шукуруллаев: "Насаф" билан очиқ футбол ўйнасак қийналардик"
Одатда, бу икки жамоа ўртасидаги беллашувлар кескинлиги ва юқори темпда ўтиши билан мухлисларга манзур келади. Лекин, кеча бўлиб ўтган баҳсда дарвозаларга гол киритилмади. Ҳужумкор услубдаги "аждарлар" муборакликларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишди. Ҳимояда ўзини кўрсата олган ва сайтимиз томонидан тур рамзий терма жамоасига киритилган мезбонлар футболчиси Самандар Шукуруллаев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Карантиндан сўнг барчамиз футболни соғинган эдик. Айниқса, воҳа дербисини анчадан бери орзиқиб кутгандик. Биз кутгандан ҳам оғир ўйин бўлди. Биз футболчилар мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик деб ўйлайман. Уч ойлик танаффус истаймизми, йўқми ўйин ритмидан чиқишга олиб келади. Бунда барча бирдек қийналиши табиий.
"Насаф" билан баҳсга ҳимоявий тактикада майдонга тушдик. Уларга қарши очиқ футбол ўйнаб бундан ҳам кўпроқ қийналишимиз ёки очкосиз қолишимиз мумкин эди. Шунинг учун иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга уриндик. Аммо, кўпроқ рақибнинг индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларини зарарсизлантиришга эътибор бердик",- дейди Самандар Шукуруллаев.
Фикрлар