UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  3 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  9 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  1 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  9 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  7 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1

Тунги архив. №6 - Роберто Карлос Янгиликлар

Тунги архив. №6 - Роберто Карлос

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз бразилиялик машҳур ҳимоячи Роберто Карлос бўлади.


Роберто Карлос ҳақида қисқача маълумот
:

Туғилган санаси: 1973 йил, 10 апрель.
Бўйи: 168 см
Вазни: 70 кг
Позицияси: чап қанот ҳимоячиси
Ўйнаган жамоалари: "Унион Сан Жуан" (1991-1993), "Палмейрас" (1993-1995), "Интер" (1995-1996), "Реал" (1996-2007), "Фенербахче" (207-2010), "Коринтианс" (2010-2011), "Анжи" (2011-2012), "Дели Дайнамос" (2015-...)
Терма жамоадаги фаолияти: 125 ўйин, 11 гол (1992-2006)
Мураббийлик фаолияти: "Анжи" (2011), "Сивасспор" (2013-2014), "Акхисар Беледиеспор" (2015), "Ал Араби" (2015), "Дели Дайнамос" (2015-...)



Роберто Карлос номини эшитгач энг аввало кўз олдимизда кучли зарба ва юқори тезлик соҳиби гавдаланади. Бразилия терма жамоаси ва "Реал" клублари билан жуда катта муваффақиятлар эришган Роберто Карлос ҳар қандай футбол ишқибозининг ёқимтой футболчиси қаторида ўрин тута олади. Карлос табиатдан жуда тиришқоқ, курашчан, эпчил ва чаққон футболчилар сирасига киради.
Қаҳрамонимиз жуда камбағал оилада туғилган. Оиласида учта қиз фарзанд орасида отасининг ягона меросхўри бўлган. Унинг исмини бразилиялик машҳур қўшиқчи Роберто Карлос Брагига ҳавас қилиб Роберто қўйишган.
Карлос 8 ёшидан бошлаб отаси устозлик қилган ҳаваскорлар жамоасида тўп сура бошлаган.
Мактабда дўстлари билан киришимли, жуда яхши, муомалали бўлган Карлос 12 ёшида заводда ишлаб пул топишга тушади. Роберто Карлос икки яримдан ортқроқ вақт давомида футбол ўйнаш баробарида заводда ишлаб оиласи учун пул топади.
1987 йилда завод жамоаси иштирокида бир ўйинда "Униан Ладейра" клуби скаути келади. Скаутга Карлоснинг ўйинлари манзур бўлади ва бироз вақт ўтгач завод раҳбарияти, Карлоснинг ота-онаси билан келишган ҳолда Робертони жамоа кўригига олиб кетади.
1988 йилдан бошлаб эса Роберто Карлос "Униан Ладейра" жамоаси ўзининг профессионал фаолиятини бошлайди.


Карлос нафақат майдонда жамоасининг фидоий ҳимоячиси бўлган, балки ўз мухлисларини ҳам ҳақиқий ҳимоячиси бўлган...


Айнан шу жамоа орқали Роберто Карлоснинг муваффақиятли фаолияти старт олади.
"Палмейрас" клуби 1993 йилда Карлос учун 500 минг доллар тўлайди ва футболчини трансфер ҳуқуқини сотиб олади. Карлос тезда "Палмейрас" жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланади ва клуби билан икки бор чемпионатда зафар қучади.
Кейинчалик Англиянинг "Мидлсбро" жамоасига ўтиши керак бўлган Карлос якунда "Интер"га йўл олади. "Интер" ўшанда Карлос учун 3,5 миллион евродан воз кечади.
"Интер"даги икки мавсумдан сўнг Карлос Мадридга, яъни "Реал"га йўл олади. Қироллик клуби Карлос учун 6 миллион еврони сарф этади. Карлос "Реал" сафидаги учинчи ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлади. Испанияда Карлоснинг даҳшатли зарбасидан биринчи бўлиб "Бетис" жамоаси жабр кўради.
Биринчи мавсумдаёқ Карлос "Реал" биан Испания чемпиони бўлишга эришади. Кейинги йил эса Европа чемпионлар лигасида зафар қучади.

Роберто Карлос нафақат клуб миқиёсида, балки терма жамоа билан ҳам бир қатор ютуқларга эга чиқади. Бразилия терма жамоасининг алмаштириб бўлмас чап қанот ҳимоячиси 1998 йилги мундиалда финалга қадар етиб боради ва ҳал қилувчи ўйинда Францияга имкониятни бой беради. Орадан тўрт йил ўтиб эса Осиё қитъасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Бразилия яна тахтга чиқади. Финалда Германия мағлуб этилганидан сўнг пентакампеонлар бешинчи маротаба жаҳон кубогини бошлари узра баланд кўтаришга муваффақ бўлишади. Роберто Карлос эса мундиал давомида жуда ёрқин ўйин кўрсатади ва жамоасининг голларига муаллифлик қилишга ҳам эришади.

Қаҳрамонимиз футболчилик фаолияти давомида "Палмейрас", "Реал" ва Бразилия терма жамоалари сафида ёрқин ўйин кўрсатади ва катта мусобақаларда ғолиб бўлиш бахтига муяссар бўлади.


Ўша машҳур "Pepsi"нинг рекламаси съёмкасида олинган сурат...


"Реал"даги 11 йиллик фаолиятидан сўнг Карлос Туркияга йўл олади. "Фенербахче" сафида тўп тепган Карлос кейинчалик яна ватани Бразилияга қайтади. "Коринтианс" таркибидаги ўйинлари орқали Карлос йил якунига кўра энг ҳимоячи деб топилади.
Роберто Карлос бир муддат Россиянинг "Анжи" сафида ҳаракат қилади. Кейинчалик эса жамоада ёрдамчи мураббий лавозимида иш бошлайди.

Роберто Карлос миллионлаб футбол мухлисларининг ёқимтой ўйинчиси, кумири саналади. Бу бежизга эмас. Карлоснинг жарима зарбаларидан тепадиган тўпи, узоқ масофадан йўллайдиган "замбаракнинг ўқи" каби зарбалари ҳар қандай кишини ўзига ром этиб қўяди.

Ўз пайтида "Playstation" ўйнаган футбол мухлислари яхши билишади, Карлоснинг юқори тезлиги ва мега зарбаси туфайли "Реал"да аслида ҳимоячи бўлган Карлосни кўпчилик ҳужум чизиғида қўйиб ҳам ўйнаган.

Роберто Карлос кўп йиллар мобайнида кучли зарбаси орқали тезлиги соатига 198 км бўлган зарбаси билан жаҳон рекордини ўзиники қилиб юрган. Унинг рекордини эса Германия терма жамоаси аъзоси Лукаш Подольски 2010 йилги жаҳон чемпионатидаги зарбаси билан янгилаганди. Подольски тепган тўп соатига 201 км тезликда бўлган.

Роберто Карлоснинг жарима зарбаларидан тепадиган тўплари ажабтовур траектория хосил қилган.

Роберто Карлос нафақат ўзининг тезлиги ва кучли зарбалари орқали мақтана олади. Балки бразилиялик ҳимоячи рақиб футболчиларини ўз қанотида жуда "илиқ" қарши олиш бўйича ҳам жуда яхши таассурот қолдирган. Карлос қаршисида пайдо бўладиган ҳар қандай рақиб ундан қай тарзда ўтиб кетиш борасида жуда кўп бош қотиришига тўғри келган.

Роберто Карлос футбол тарихидаги энг кучли қанот ҳимоячилари қаторида тилга олинади.

 



Эришган ютуқлари
:

- Бразилия чемпиони (1993, 1994)
- "Рио Сан Паулу" турнири ғолиби (1993)
- Сан Паулу штати чемпиони (1993, 1994)
- Испания чемпиони (1997, 2001, 2003, 2007)
- Испания суперкубоги соҳиби (1997, 2001, 2003)
- Европа чемпионлар лигаси (1998, 2000, 2002)
- УЕФА суперкубоги (2002)
- Қитъалараро кубоги соҳиби (1998, 2002)
- Туркия суперкубоги соҳиби (2007, 2009)
- Жаҳон чемпиони (2002)
- Америка кубоги соҳиби (1997, 1999)
- Конфедерациялар кубоги соҳиби (1997)
- Олимпияда ўйинлари бронза медали соҳиби (1996)  

Шахсий ютуқлари:

- Европанинг энг яхши ҳимоячиси (2002, 2003)
- Италия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси (1996)
- Бразилия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси (2010)
- "Golden foot" соҳиби (2008)
- ФИФАнинг энг яхши 100 футболчиси рўйхатига киритилган


Роберто Карлоснинг исми ушбу бразилиялик машҳур қўшиқчи Роберто Карлосга ҳавас қилиб қўйилган экан...


Бу эса 42 ёшли Роберто Карлос. Ҳозирги вақтда қаҳрамонимиз "Дели Дайнамос" жамоасида ўйновчи мураббий ҳисобланади


Тунги архив. №1 - Габриэль Батистута

Тунги архив. №2 - Яп Стам

Тунги архив. №3 - Вальдеррама

Тунги архив. №4 - Миржалол Қосимов 

Тунги архив. №5 - Зинедин Зидан

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика