UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  7 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  1 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  8 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3

Тунги архив. №1 - Габриэль Батистута Янгиликлар

Тунги архив. №1 - Габриэль Батистута

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Илк қаҳрамон сифатида аргентиналик мохир чарм тўп устаси Габриэль Батистутани танладик. Габриэль Батистутани ёши катта футбол ишқибозлари жуда яхши танишади.

Габриэль Батистута ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1969 йил, 1 февраль.
Туғилган жойи: Аргентина, Санта-Фе.
Позицияси: ҳужумчи.
Бўйи: 185 см.
Ўйнаган жамоалар: "Ньюэллс Олд Бойз" (1987-1988), "Депортиво Итальяно" (1989), "Ньюэллс Олд Бойз" (1989), "Ривер Плейт" (1989-1990), "Бока Хуниорс" (1990-1991), "Фиорентина" (1991-2000), "Рома" (2000-2003), "Интер" (2003), "Ал Араби" (2003-2005).
Аргентина терма жамоаси сафида: (1991-2002)


Ушбу ҳужумчи ўзига хос ўйин услуби ва такрорланмас зарба соҳиби бўлган.
Батистута ўз фаолияти давомида жуда катта турнирларда ғолиб бўлмаган, рекордларни қалаштириб ташламаган, футболчининг музейида совринлар жуда кўп эмас. Бу борада қаҳрамонимиз анча камтар десак муболаға бўлмайди.

Лекин унинг ўйинда ўзгача жозиба, чирой ва дид бўлган. Батистутанинг дарвоза томон яқинлашмасдан йўллайдиган ўта кучли, юқори драйвли зарбалари олдида ҳар қандай киперлар қалтирарди. Батигол исталган рақибнинг дарвозабонининг кўзига олов бўлиб кўринарди.



Батигол ўзининг гуллаган даврини "Фиорентина" ва "Рома"да ўтказган. Бу икки итальян жамоаларининг ҳам айни кучайган пайти айнан Батистутанинг бу жамоалардаги ўйинига тўғри келади.

Батистута "Фиорентина" жамоасининг ҳақиқий тимсоли, афсонасига айланган. Батигол "Фиорентина" билан Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучган бўлсада, Италия чемпионлигини ўзининг жонажон жамоаси сафида қўлга кирита олмайди. Аргентиналик супер-зарба соҳиби Римнинг "Рома" жамоасига ўтгач, римликлар сафида Тотти билан ажойиб тандим хосил қилади ва бу икковлон ўзларининг азалий орзуларидан бири Италия чемпионлигини нишонлашади.   

"Рома"дан сўнг Батигол бир муддат Миланнинг "Интер" жамоаси таркибида ҳам тўп суришга улгуради.
Батиголнинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги бекат бу Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси ҳисобланади.

Батистутани рақиблари "ёввойи фаришта" деб аташарди



Батиголнинг энг сара голлар ўнлиги:



Габриэль Батистута.

Эришган ютуқлари:

"Фиорентина"
- Италия Кубоги соҳиби (1996)
- Италия суперкубоги соҳиби (1996)

"Рома"
Италия чемпиони (2001)
Италия суеркубоги соҳиби (2001)

Аргентина
Америка кубоги соҳиби (1991, 1993)



Шахсий ютуқлари:

- Жанубий Америка чемпионатининг тўпурари (1991 йил, 6та гол)
- Италия чемпионати тўпурари (1995)
- Аргентинада йил футболчиси (1998)
- Жаҳон чемпионати кумуш бутсаси соҳиби (1998)
- Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчи (10та)


Батигол клуб миқиёсида 430 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 245 маротаба йўл топа олган бўлса, Аргентина терма жамоаси сафида 78 ўйин ўтказган ва 56та гол уришни уддасидан чиққан.

Бу эса футболдан йироқлашган ҳозирги Батистута 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика