Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди
		
		06 июл 2024 14:00
        Янгиликлар	
	 
				 
				Transfermarkt ва Championat.asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди
Овоз беришда Championat.asia ходимлари, Transfermarkt'нинг рус бўлими ва меҳмон эксперт – Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев иштирок этди.
Сўровномага кўра "Андижон" форварди Рустам Турдимуродов Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. У "Қизилқум" билан ўйинда (3:3) дубль қайд этган бўлса, "Навбаҳор" билан учрашувда битта тўп киритди. Алоҳида айтиш жоиз, ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун кураш қизғин кечди: Турдимуродов "Нефтчи" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевдан 4 фоиз кўпроқ, яъни умумий 24 фоиз овоз олди.
Суперлиганинг июнь ойидаги энг яхши мураббийи сифатида Иван Бошкович тан олинди. "Сўғдиёна" унинг қўл остидаги учта учрашувнинг ҳаммасида ғалабага эришди. Биринчи даврадан сўнг черногориялик мутахассис жамоаси Суперлигада пешқадамдан атиги 3 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Бошкович 38 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси, "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков 24 фоиз овозга эга бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар