UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

Тожикистон суперкубоги Даврон Мирзаев жамоасида! Янгиликлар

Тожикистон суперкубоги Даврон Мирзаев жамоасида!

Душанбенинг “Истиқлол” клуби бир ҳафта ичида иккита нуфузли соврин соҳибига айланди.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Даврон Мирзаев 12 март куни Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартномага имзо чекиб, 15 март куни Тошкент-Алмати-Душанбе йўналиши билан янги жамоаси сафига йўл олганди.

Ўтган бу вақт оралиғида ўзбекистонлик 25 ёшли ҳужумчининг янги клуби иккита соврин соҳибига айланишга муваффақ бўлди.

19 март куни “Истиқлол” Тожикистон футбол федерацияси кубоги финалида “Хайр” (Вахдат) устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. (1-4-суратлар)



Тожикистон футбол федерацияси кубоги



Тожикистон суперкубоги

Кеча, 25 март куни эса “Истиқлол” мамлакат кубогининг 2013 йилги соҳиби сифатида амалдаги чемпион – “Равшан” (Кулоб) билан Тожикистон суперкубоги учун Душанбедаги Марказий стадионда 18 минг ишқибоз кўз ўнгида майдонга тушди. Ўйин Даврон Мирзаев жамоадошларининг тўлиқ устунлигида ўтди ва улар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Суперкубокни ғолибларга Тожикистонга ташриф буюрган ФИФА президенти Йозеф Блаттер топширди. (5-6-суратлар)

Юқорида айтиб ўтилган иккала ҳал қилувчи учрашувлар жуда чиройли ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. “Истиқлол”га олтин ва “Равшан”га теккан кумуш медаллару совринлар ҳақиқатдан ҳам тантанали тарзда туҳфа этилди: “Истиқлол” сардори Дилшод Восиев совринни боши узра кўтарганда, британиялик таниқли Queen рок-гуруҳининг машҳур “We Are the Champions!” (“Биз чемпионмиз!”) қўшиғи садолари остида ҳавога дарё-дарё ранг-баранг конфеттилар отилди.

Буни қуйидаги суратлар кўрсатиб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика