UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  8 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  26 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  4

Тўхтахўжаев: "Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади" Янгиликлар

Тўхтахўжаев: "Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Айн" ўртасидаги ОЧЛ чорак финал жавоб учрашувидан (0:1) сўнг, "темирйўлчилар" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ал-Айн" қарши ҳужумда ўйнади. Бизга бу баҳсда кўпроқ омад етишмади деб ўйлайман.

Ўнг қанотда ўйнашимга келадиган бўлсак, мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан ва у айтган жойда бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.

Артур билан бир-биримизни тушуниб ўйнашимизга рақиб ҳалақит қилди деб ўйлайман. Келажакда Геворкян билан ажойиб ўйин кўрсатишга умид қиламан.

Турнирдаги иштирокимизни қониқарли деса бўлади. ОЧЛнинг жорий мавсумидан олдин бизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган эди. Биз буни уддаладик. Финалга чиқишга ҳаракат қилган эдик, аммо бу мақсадга эриша олмадик.

Бу мағлубият Ўзбекистон чемпионати ўйинларига таъсир қилмайди деб ўйлайман. Энди бор эътиборни миллий биринчилик баҳсларига қаратамиз. Асосий мақсадимиз - Чемпионатда ғолиб бўлиш ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш" - дейди Тўхтахўжаев.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика