Тотти ёзда "Майами"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 май 2017
"Рома" ҳужумчиси ва сардори Франческо Тотти фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин.

40 ёшли футболчининг хизматларига Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Алессандро Неста бошқараётган "Майами" қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ римликлар спорт директори Мончи Тотти фаолиятини якунлаши ва клуб директори вазифасини эгаллаши ҳақида айтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport