Тотти: "Рома"даги муаммо Моуринью эмас"

Mirjalol Normatov
14 ноя 2021
"Рома" афсонаси Франческо Тотти римликлар устози Жозе Моуриньюнинг фаолияти ҳақида гапирди.

"Агарда муаммо сифатида Моуриньюни айтадиган бўлсак, хато қилган бўламиз. "Рома"даги муаммолар Моуриньюга боғлиқ эмас. Агарда А Сериядаги мураббийларнинг барчасини совринларини жамлаштирсак, Моуриньюники билан тенг бўлмайди. Унинг олдида шляпани ечиш керак.

"Рома" Моуриньюнинг гапларига қулоқ солиши лозим. У яхши менежер, мураббий ва мотиватор. У жамоа билан қандай гаплашишни, нима дейишни ва нима қилишни яхши билади", - деди италиялик.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal