"Тоттенхэм"нинг муҳим футболчиси "Арсенал"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Alisher
11 июл 2020, 17:20
"Тоттенхэм" хавбеки Деле Алли "тўпчилар"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

"Шпорлар" матбуот хизматининг хабарига кўра, 24 ёшли ўйинчи тиззасининг атрофида муаммолар ҳис қилмоқда. Олдинроқ "Эвертон" ва "Борнмут"га қарши ўйинларни ҳам шу сабаб ўтказиб юборганди.

Ўз навбатида ҳимоячи Жафет Танганга ва форвард Трой Пэрроттлар жароҳатдан қутулиб машғулотларга қайтишган.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›