

Бунга мезбон жамоа аъзоларининг коронавирусга топширган тестлари ижобий чиққани сабаб бўлган.
“Қизил иблислар” устози Ральф Рангник шу туфайли жамоавий машғулотларни ўз вақтида ўтказа олмади. COVID-19 билан касалланганларга уйга жавоб берилган.
Шу каби ҳолат “Астон Вилла” билан ҳам юз берди. Клуб бугунги машғулотларни бекор қилди.
Аввалроқ, “Тоттенхэм”да коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани туфайли жамоанинг 12 декабрь кунга белгиланган “Брайтон”га қарши баҳси, шунингдек, Конференциялар Лигаси доирасидаги “Ренн” билан ўйини бекор қилинганди.



