"Тоттенхэм" – "Ренн" учрашуви ўтказилмайди

Sherzod Nurmatov
11 дек 2021, 18:58
УЕФА ушбу баҳс масаласида қарор чиқарди.

Конференциялар лигаси 6-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Ренн" ўйини бўлиб ўтмайди.

УЕФА матбуот хизматига кўра, ўйин ўтказилмаслиги борасида қарор қабул қилинган. Натижа масаласидаги ҳукм ташкилотнинг тартиб-интизом қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Лондон клубида коронавирус тарқалиши сабабли бекор қилинган эди. У 9 декабр, пайшанба куни бўлиб ўтиши керак эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›