

Унга “Тоттенхэм” қизиқиш билдирмоқда. Нидерландияликнинг трансферига 20 млн евро таклиф этилсагина, клуб уни қўйиб юборишга рози бўлади. Аввалроқ, “Барса” футболчини сотувга қўйгани ва янги мавсумда Депай учун асосий таркибдан жой кафолатланмагани ҳақида айтилганди.
Олдинроқ, “шпорлар” Клеман Ланглени сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олаётгани хабар берилганди. Лондонликлар шу каби Депайни ҳам қўлга киритмоқчи.



