

Жамоа тарбияланувчиси клубга соврин ютишни хоҳлаётганини айтди.
Агар "шпорлар" бу ишни эплай олмаса, футболчи жамоадан кетишга тайёр.
Бунга жавобан лондонликлар раҳбарияти футболчига клуб билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар амал қилишини эслатиб қўйишди ва Кейннинг нархи 250 миллион фунт этиб белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" Кейнни турли йилларда "Лейтон Ориент", "Миллуолл", "Норвич" ва "Лестер" клубларига ижарага берган.



