"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади
04 фев 21:58
Янгиликлар
"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади
"Тоттенхэм" қандай шартлар эвазига Матис Тель билан шартнома имзолаши маълум бўлди.
Лондон клуби "Бавария"нинг 19 ёшли вингерини ёзда 60 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олди.
Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, "Тоттенхэм" ўйинчининг ижараси учун мюнхенликларга 10 миллион еврогача тўлайди.
Бундан ташқари, "шпорлар" Телнинг ёзгача бўлган бутун маошини қоплашади.
Тель жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди ва майдонда ўртача 31 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда битта ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар