

“Шпорлар” швед учун "Юргорден"га 10 миллион евро берган. Шартнома 2029 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ ярим ҳимоячи Лондон жамоасига ёзда келиб, қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Лукасни анча вақтдан бери кузатиб келганди. Футболчи Каталония кўчиб ўтиши ҳақида бир неча бор гапирилди. Бироқ сўнгги дақиқаларда Бергвалль фаолиятини Лондонда давом эттиришга қарор қилди.



