

Гарсиянинг трансфери "шпорлар" учун устувор вазифалардан бири. Мудофаани кучайтириш учун раҳбарият тахминан 15 миллион евро сарфлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Гарсияни қишда "Комо" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ келишувни "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик блоклаган эди.
24 ёшли испаниялик жорий мавсум барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Гарсиянинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг нархини 15 млн еврога баҳоламоқда.



