

20 ёшли франциялик ҳужумчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Аввалроқ, "Тоттенҳем" франциялик футболчини "Бавария"дан 35 миллион еврога сотиб олиши маълум бўлганди. Мюнхенликлар форвард ижараси учун аллақачон 10 млн олган.
Тель ўтган мавсум "Тоттенҳем" сафида АПЛда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Ҳозирда у Франция терма жамоаси сафида Евро U-21да иштирок этмоқда.



