Тошпўлатов "Қизилқум"га ўтди. У 2022 йилги мавсумида "Йил голи" номинациясини ютганди
16 янв 2023 15:20
Янгиликлар
Тошпўлатов "Қизилқум"га ўтди. У 2022 йилги мавсумида "Йил голи" номинациясини ютганди
Навоий клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.
"Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни кучайтиришда давом эттиради ва навбатдаги трансферни эълон қилади.
Ўтган мавсумда Термизнинг "Сурхон" жамоасида ҳаракат қилган, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумида "Йил голи" номинациясида ғолиб бўлган, истеъдодли ярим ҳимоячи Ислом Тошпўлатов 2023 йилги мавсумда "Қизилқум" жамоаси таркибида ҳаракат қилади", – дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Маълумот ўрнида, Тошпўлатов 18 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар