

Ушбу қарор Финляндияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувидаги дурангдан (1:1) сўнг қабул қилинди.
Жамоанинг янги бош мураббийи "Ал-Айн" устози сифатида Тошкентга ташриф буюрган 50 ёшли Златко Далич бўлди.
9 октябрь куни Хорватия терма жамоаси Киевда Украина меҳмони бўлади.
"I" гуруҳи жадвалига эътибор қаратсак, хорватлар иккинчи ўринда ва улар гуруҳ етакчиси Исландиядан 2 очко ортда боришмоқда.
Чачич 2015 йилнинг сентябрида Хорватия терма жамоасини қабул қилиб, жамоа билан Евро-2016нинг 1/8 финалигача борди.




