UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  21 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди Янгиликлар

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди

Кеча, 3 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Tashkent City Kongress Hall” биносида ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг Президент, Вице-президент, Бош котиблари ҳамда ФИФА, УEФА, ОФК ва CAFA мутахасcислари иштирок этмоқда.





Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди. Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинарининг барча иштирокчиларини табриклади ва унинг юқори даражада ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган ФИФА, ОФК ва УEФА раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

— Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қарорлар қабул қилинмоқда.

— Турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони эса 5 баробаргача оширилди. ФИФА билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга чиқди ва тарихда илк бор футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

— Бугунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинади ва ўзаро тажриба алмашинилади. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик, минтақаларда футболни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга замин бўлади, - деди Равшан Ирматов.




Шунингдек, футболни ривожлантириш йўлида доимий тажриба алмашиб бориш, халқаро мусобақалар ташкил этиш, мураббий, ҳакам ва бошқа футбол таълими йўналишларидаги ҳамкорлик мамлакатларда футболни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

Дастлабки кунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар, болалар-ўсмирлар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш каби мавзулар қамраб олинди.

Семинар бугун ҳам давом этмоқда.

 


Нарзулла Сайдуллаев

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика