

Крооснинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирги "Барса"нинг асосий фигураси ва замонавий футболнинг энг қиммат футболчиларидан бири.
"Менинг фикримча, Педри – ўз позициясида энг зўр. Бу рақибдан қатъий назар майдонга тушмаса, ўрни сезиладиган футболчи. У нафақат гол уради ва узатмаларни амалга оширади, балки жамоага ечимлар таклиф этади. Биргина Чемпионлар Лигасида у ҳар бир учрашувда рақибни ўртача 52 марта алдайди, Ла Лигада эса 59 марта. У умумий олсак, 11-12 ҳимоячини ортда қолдиради. Бу жуда катта рақам", – деди Кроос.

"Реал" собиқ футболчисининг сўзлари, айниқса, "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан келиб чиққан ҳолда рамзий маънога эга. Ханси Флик бошчилигидаги жамоа аллақачон иккита соврин – Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритди. Боз устига, ҳар икки финалда каталонияликлар "Реал"ни мағлуб этишди (5:2 ва 3:2), шунингдек, Ла Лига баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришдилар (4:0).
Бундан ташқари, "Барселона" УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва "Интер" билан ўйнамоқда. Биринчи учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Италияда бўлиб ўтади.



