

“Бизда иккита сардор бор: Тиаго Силва ва Маркиньос ва биз уларни алмаштириш ниятида эмасмиз.
Менимча, Неймарда сардорлик хусусиятлари йўқ. У етакчи ва креатив футболчи, аммо сардор эмас.
Нима учун ҳамма шу ҳақда гапираётганига тушунмайман. Бизда Тиаго ва Марки бор, уларни ҳурмат қилишимиз лозим”, деди Тухель Canal+ эфирига берган интервьюсида.
Ўтган йилнинг сентябрида Неймар Бразилия терма жамоасининг доимий сардори этиб тайинланганди.


