Томас Мюллер: “Агар бу термадаги охирги ўйиним бўлса, ундан роҳатландим”

Eldor Akmurzayev
2 дек 2022, 09:00
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Германия ТЖ 4:2 ҳисобида Коста-Рикани енгди, аммо қаторасига иккинчи мундиални гуруҳ босқичидаёқ тугатди.

“Агар бу менинг термадаги сўнгги ўйиним бўлса, у ҳолда мен ундан роҳатландим. Биргаликда ақл бовар қилмайдиган лаҳзалардан бошдан ўтказдик.

Ҳар бир ўйинда боримни майдонда қолдириш интилдим. Буни меҳр-муҳаббат ила қилдим”, дейди Томас Мюллер.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2010 йилдан бери Германия ТЖ шарафини ҳимоя қилиб келади. У жамоа билан 2014 йилги ЖЧда ғолиб бўлган ва 2010 йил бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида Евродаги 2 та бронза (2012, 2016) ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bayern & Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›