Тольдо: "Ҳеч қачон Буффоннинг меросхўрлари бўлмайди"

Tolibjon Qosimov
28 апр 2018
"Интер" ва Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони Франческо Тольдо "Милан" кипери Жанлуижи Доннарумма ва "Юве" вакили Буффон ҳақида гапирди.

"Доннарумма Буффоннинг меросхўри? Йўқ. Буффоннинг меросхўрлари ҳеч қачон бўлмайди. Ҳудди Зофф ва бошқа чемпионларнинг ўринбосарлари бўлмагани каби. Ҳар бир футболчи ўзича яхши ва Доннарумма - ажойиб дарвозабон. Лекин, Буффон - бу тарих", - деди Тольдо.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tuttosport