

Учрашувнинг 30-дақиқасида Тожикистон терма жамоаси футболчиси Ваҳдат Ҳанонов ҳисобни очди. Футболчи голни нишонлаш пайтида ўз эмоцияларини бошқара олмади ва йиғлаб юборди. Якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳанонов матбуот анжуманида вазиятни изоҳлади. Ваҳдат бу голини яқинда вафот этган акасига бағишлаганини маълум қилди ва бу сафар ҳам ўз эмоцияларини жиловлай олмади.
"Мен бу голдан жуда бахтлиман. Ушбу голни яқиндагина вафот этган акамга бағишладим. Ҳозир у орамизда йўқ", - деди Ваҳдат Ҳанонов.








