UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат" Янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Қирғиз Руспубликаси 2:4 Тожикистон (7:1) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Мустафо Афшари матбуот анжуманида иштирок этди:

"Оғир ўйин бўлди. Рақиб ҳам 3-ўрин учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзбекистонга меҳмондорчилик учун ташаккур айтаман. CAFA мутасаддилардан эса келгуси мусобақаларда ўйинлар тақвимига жиддийроқ ёндашишни сўраган бўлардим". 

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган тожикистонликлар сардори Мадина Фозилова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Аввало, ғалабадан хурсандлигимни айтишим керак. Икки мағлубиятдан бироз тушкунликка тушиб қолган эдик. Қизлар билан 3-ўйинни ютиб, уйга медал билан қайтишга аҳдлашдик. Шукр, уддалай олдик.

— Сиз учун қайси ўйин нисбатан қийин бўлди?

— Ўзбекистонга қарши оғир ўйиндан кейин дам олмасдан Эрон қаршисига чиқишимизга тўғри келди. Шунинг учун 2-тур энг қийини эди, дея оламан.

"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023". Тожикистон учинчи бўлди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика