UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  2 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  6 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  39 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421

Тоҳир Копадзе: "Футболчиларимизга куч ва маҳорат етмади" Янгиликлар

Тоҳир Копадзе: "Футболчиларимизга куч ва маҳорат етмади"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида меҳмонлар клуби раиси Тоҳир Копадзе иштирок этди.
"Бугунги учрашув ҳақида фикр билдиришдан олдин бир нарсани айтиб ўтишни жоиз деб топдим. Бугунги майдон ҳолати бизни жуда ҳам ҳайрон қолдирди. Жуда ҳам ажойиб ҳолатда экан. Ундан ташқари Муборакда футболга эътиборни бу даражада юқорилиги менда ҳавас ўйғотди. Мана ёнида клуб академияси ва ундаги тартиб, етиштириб берган футболчиларини ўзиёқ клубда ҳамма нарса тўғри йўлга қўйилганидан далолатдир. Бу жамоага чин қалбимдан омад тилайман." , - дея сўз бошлади Копадзе

"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда "Машъал" устунлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Очиқчасига омадимиз келмаган вазиятларни ҳам кўрдик. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтиши ва бошқа вазиятлар учун афсуски очко берилмайди. Биз жуда ҳам афсусдамиз. Ғалаба учун ҳаракат қилдик,  лекин йигитларимизга бугун омад келмади. Футболчиларимизга маҳорат ва куч етмади. Жамоамизни камчиликлар жуда ҳам кўп. Ҳали мураббийлар бу жамоа устида жуда кўп вақт меҳнат қилиши керак. Бугунги ўйин камчиликларни кўрсатиб қўйди. Охирги ўйинларда ғалабалар қозониб мухлисларимизни хурсанд этмоқчимиз" , - дейди ўйин ҳақида Тохир Копадзе

"Фарғона яхши футболчи етиштириб бериш бўйича катта салоҳиятга эга. Ўз тарихи ва ютуғига эга. Жамоа бу ҳолатга келиб қолиши бу бир кунда бўлган нарса эмас. Охирги беш-олти йилда "Нефтчи"да жуда ҳам пасайиш кузатилди. Буни сабаблари бисёр. Айни вақтда бизни қўллаб-қувватлаб турувчи вилоятимиз раҳбари бор. Бизни жамоада айни вақтда ҳеч қандай камчилик йўқ. Фақат натижа керак. Биз иккинчи давра олдидан яхши селикция ишларини амалга оширдик. Мана Шерзод Ҳакимов, Сардор Мирзаев, Умид Қодиров каби футболчимиз бугун бизга ёрдам бера олмади. Уларда жароҳат бор. Акопянц, Ҳолматов энди ўйинимизга киришиб бормоқда ва буларга вақт керак. Мен жамоамизни келажагига ишонаман. Янги стадиомиз яқинда очилади балки шунда ўйинларимизга файз кирар ва ғалабаларимиз сони ошар".

"Биз жуда қийин аҳволдамиз. Биз мураббийлар, кўплаб футболчимиз Фарғонада туғилганмиз ва Фарғона футболи манфати учун меҳнат қилмоқдамиз. Шунга қарамай бизда бу босқични ўтишда жуда ҳам катта қийинчиликлар бўлмоқда. Фарғона футболини сўнгги бир-икки йилда аввалги ҳолатига кўтарамиз. Яқинда футбол академиямизни ҳам очамиз".

"Жамоамиз ҳали тўлиқ шаклланган эмас. Мана охирги мавсумга қарайлик бизни таркиб уч бор алмашди. Таркибда кўплаб ёшлар бор. Биз уларга ишонамиз"

"Бугун Мурод Исмоилов матбуот анжуманида иштирок эта олмади. Бу журналистларга ҳурматсизлик эмасдир. Исмоилов жуда қаттиқ сиқилган ва руҳий ҳолати айни вақтда яхши эмас. Бизни жамоа журналистларни ҳамиша ҳурмат қилади"

"Аввалги матбуот анжуманидан сўнг мен Муроджонга энди ўйиндан сўнг ва бошқа матбуотларга кам чиқиш кераклиги ҳақида айтиб ўтдим. Бу йигит ҳамма нарсани ўзига қаттиқ қабул қилмоқда ва таъсирга берилмоқда. Ўтган ўйиндан сўнг уни мухлисларимиз жуда ҳам ёмон ҳақорат қилишди. Ҳеч кимни бош мураббийни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ. Ана шунда иссиққонликдан шуларни гапирган. Ўзгариш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин ҳам эмас. Биз ушбу ёш мураббийимизга тўла ишонамиз. Уни аризасини қабул ҳам қилмаймиз. У ўз ишини охирига етказиши керак. Буларни матбуотда ёзилиши тарафдориман. Мураббий алмашаверса натижа зўр бўлиб кетмайди. Биз ғалабадан сўнг мухлислардан қарсакларни қандай қабул қилсак, мағлубиятга жавобни ҳам шундай қабул қилишни ўрганишимиз керак. Биз аризасини қабул қилмаймиз. Биз битта хато билан мураббийни олиб ташламаймиз.  Мухлисларимизга эса яна бир бор сабр тилайман. Ғалаба бўладими, мағлубиятми инсонни шахсиятига тегмасликни сўраб қоламан".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика