

Бу икки футболчи Франция чемпионати баҳсида пенальти талашишган эди.
"ПСЖда пенальтига боғлиқ воқеани кузатдим. Аммо содир бўлган иш ҳақида сўрамадим ва маълумот олишга ҳаракат қилмадим. Бу менинг маъсулиятимда эмас. Неймар пенальтидан гол уриб, уни нишонлаш учун Каванини қидириши кўп нарсани англатади. У Каванига голли пас беради, уругвайлик эса Неймар учун югуради. Демак, Неймар ва Кавани жамоа қизиқишлари муҳимлигини тушунишди" - дейди Тите.


