Тимур Васильев: ”Биринчи даврани яхши кайфиятда тугатмоқчимиз”
		
		05 июл 2016 15:14
        Янгиликлар	
	 
				 
				Тимур Васильев: ”Биринчи даврани яхши кайфиятда тугатмоқчимиз”
Ушбу ўйин олдидан “Андижон” жамоасининг ярим ҳимоячиси Тимур Васильевнинг фикрлари билан қизиқдик.
-Ўзбекистон Кубогида яхши натижани қўлга киритиш бизнинг вазифамиз. Футболчилар ҳам, раҳбарият ҳам ўз олдига буни мақсад қилиб белгилаган. Ўз уйимизда қабул қилаётганимиз бу албатта яхши. Ғалаба учун харакат қиламиз. Олий лигадаги муваффақиятсиз учрашувлар сабаб мухлислар олдида уятдамиз. Бугунги кубокдаги ўйинимиз билан мухлисларнинг ишончини оқламоқчимиз. “Насаф” га қарши ўйнаш доимо қизиқарли. Улар рақибга яхши ўйнаши учун имконият беради ва ўзлари ҳам чиройли ўйин намойиш этади. Албатта, 5-6 та омадсиз баҳслардан сўнг жисмонан толиқиш ва рухий чарчоқ бор. Бу ўз ўзидан ўйинга таъсир қилади. Лекин бугунги учрашувда фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Биринчи даврани яхши кайфиятда тугатмоқчимиз – дейди Васильев.
"Андижон" матбуот хизматиЎхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар