UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Тимур Кападзе: "Сўғдиёна" бизга қарши умуман бошқа тактикада ҳаракат қилди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Сўғдиёна" бизга қарши умуман бошқа тактикада ҳаракат қилди"

Суперлига учинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Икки тўп фарқини йўққа чиқарганимиздан хурсандман, қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин охирида очик футбол кўрдик. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди дея оламан. Қаердадир хатолар бўлган бўлиши мумкин, аммо йигитлардан қониқдим. Қийин учрашувда бир очко қўлга киритдик. ФИФА кунларида терма жамоага эътибор қаратамиз.

- "Олимпик" қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Шу ҳолатда "Сўғдиёна" қандай камчиликларга йўл қўйди деб ҳисоблайсиз?

- Иккала жамоа ҳам кечаги ноқулай ҳаво сабаб машғулот ўтказа олмади. Лекин рақиб ўйинга жуда яхши тайёрлангани сезилди. Биринчи голда ҳимоячимиз хатога йўл қўйди, ўша ерда яхшироқ ўйнаши ҳам мумкин эди. Бу футбол. Мавсум бошида ҳаммада хато бўлади. Бу табиий ҳолат. "Сўғдиёна" ҳам бу ҳолатдан яхши чиқиб кетади деб ўйлайман. Биз ҳам ўйиндан ўйинга очилиб борамиз. Рақибнинг охирги икки ўйинини ўрганиб чиққандик. Бу ўйинларда "Сўғдиёна" бошқа тактикада ўйнаганди. Биздан келиб чиқиб бугун умуман бошқа тактикада ҳаракат қилишди. Рақибга омад тилайман. Камчиликларга келсак, рақиб мураббийи бу ўйиндаги камчиликларидан керакли ҳулоса чиқаради. Бугун энг муҳими мухлислар учун яхши ўйин бўлди.

- Сизни жуда тартибли мураббий деб биламиз. Бугунги ўйинда эса жуда кўп марта ҳакамларга ва ўз шогирдларингизга эътироз билдирдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Бугун мен ҳам майдонда эдим. Қаердадир қизишиб кетасиз, қаердадир нимадир ўхшамайди. Балки, ҳакамларга вазият бошқача кўринаётгандир. Мен ҳам анча йил футбол ўйнаганман. Ўйиндаги вазиятларни яхши тушунаман. Шу сабаб ҳам қаердадир эътироз қилишим табиий ҳолат. Иккинчи голда менимча тўп футболчининг қўлига текканди. Фол бор эди. Бу вазиятларни кўриб чиқамиз. Менда ВАР ёки такрорий вазият йўқ эди. Ҳакамлар қўмитаси ҳам бу вазиятларни кўриб чиқади. Ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Балки, баъзи ҳолатларда кўпроқ қизишиб кетгандирман. Мағлубиятни ёмон кўраман. Бу нормал ҳолат. Қаердадир ноҳақликлар бўлса бунга чидай олмайман. Ҳар бир ўйинга жуда кўп тайёргарлик кўрамиз. Анча иш олиб борилади, машғулотлар, назария дарслари ўтилади. Майдонда икки жамоа ҳам ғалаба учун чиқади. Қайсидир эпизодда ҳакамлар қилган хатолар биз учун жуда оғир ботади. Баъзи вазиятларни ҳисобга олмасак, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика